ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101113141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир Мирзо Кенжабек таваллуд топган кун
1956-02-20

Мирзо Кенжабек

(1956)

Мирзо Кенжабек 1956 йилнинг 20 февралида Сурхондарё  вилояти Сариосиё  туманидаги  Меҳнат қишлоғида туғилган. 1963-73 йилларда ўрта мактабни битириб, 1974-79  йилларда Тошкент  Давлат  университетининг  журналистика  факултетида  таҳсил олган. 1998-2001 йилларда эса Имом  ал-Бухорий  номидаги  Тошкент  Олий  Ислом  институтини  тугаллаган.

М.Кенжабекнинг  биринчи  шеърий  тўплами  1982 йилда “Адашган  мактубларим” номи  билан  нашр  этилди.

Шундан кейин шоирнинг  Қуёшга қараган уй” (1983), “Муножот” (1986),  “Шарқ  тили” (1988), “Баҳорим  еллари” (1991) каби  шеърий  китоблари  ва  қатор  публисистик  мақолалари  нашр этилди  ва китобхонлар  томонидан  қизғин  қарши ол инди.

Шоирнинг  “Дилдошлик”, “Тил  эрки- эл  эрки”, “Халқ  номидан  ёлғон  сўзламанг” , “Юрагимда  оёқ  изи  бор”, “Фитна санъати”  каби публисистик  мақолаларида  ҳам  ана  шу  озодлик  ғояси  балқиб  туради.

Мирзо Кенжабек  форс-тожик  мумтоз  адабиётининг  зариф  адиблари  Ҳофиз  Шерозий  ва  Шайх Саъдий  Шерозий  ғазалиётидан  намуналарни, Николас  Гилен (Куба), Геворг  Емин (Арманистон) , Якуб Колас (Белоруссия), Шерали  Лойиқ (Тожикистон), Ўлжас Сулаймон (Қозоғистон)  каби  шоирларнинг  туркум шеърларини  таржима  қилиб, китобхонларга  тақдим  этди.

Нақшбандия  тариқатининг  муршиди  комили, профессор  Маҳмуд  Асъад  Жўшоннинг  Ҳақиқий  севги” (1998), Усмонийлар даври  олимларидан  Қутбиддин  Изникийнинг  “Муршиди  мутааҳҳилин” (“Ёш  келин-куёвларга  маслаҳатнома” 1999), китоблари  ва бошқалар  ҳам М.Kенжабек  таржимасида  нашр  этилди.

Истиқлол  йилларида  шоирнинг  “Ватан , кўзлардасен, қароқлардасен” , “Ўзингда нур  бўлса, нурни  кўргайсан” каби туркум  шеърлари, “Асл  Ватан  қайғуси” , “Навоий  назмида  ҳадис  ва ҳикмат” , “Поклик  иштиёқи”  каби  бир  қанча  маърифий  мақолалари  эълон қилинди. У Пушкиннинг  “Евгений  Онегин” шеърий  романини  9 ҳижоли  бармоқда  ўзбек  тилига  ўгирган. Мирзо  Кенжабекнинг  “Сайланма” шеърий  китоби, “Қафасдаги  озодлик” (“Ёзувчи  Шуҳратнинг  ҳибсдаги  ҳаёти”) асари  нашр  этилиш  арафасида.

Мирвалиев С. Ўзбек адиблари .-Т.,2007

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган