
Охунжон Сафарович Сафаров - таниқли адабиётшунос ва фольклоршунос олим, шоир, филология фанлари доктори (1986), профессор (1989). О.Сафаров 1940 йил 18 февралда Шофиркон туманидаги Додбоғни қишлоғида туғилган.
Бухоро педагогика
институтининг
тарих-филология факультетини тугатган (1961).Мазкур институтнинг
“Илғор фан учун” (ҳозирги
“Маърифат нури”) газетаси муҳаррири (1971-76), музика-педагогика факультети
декани (1977-79), ўзбек
адабиёти кафедраси мудири (1988-92). Файзулла Хўжаев
номидаги Бухоро Давлат
университетида фольклор
ва янги ўзбек
адабиёти кафедраси мудири (1992 йилдан).
Бухоро фольклори, ўзбек болалар адабиёти
ва адабиётшуносликнинг бошқа
мавзуларида серунум тадқиқотлар
олиб бормоқда.450га
яқин илмий ишлар (рисолалар, дарсликлар, мақолалар,
шеърий ва насрий
асарлар) ёзган. “Болалик куйчиси”
(1979), “Болаларни эркаловчи ўзбек
халқ қўшиқлари”
(1983),”Ўзбек болалар поэтик фольклори”(1985), “Адабий Бухоро” (1985), “Шофирконнома” (1996), “Дилда қолганлар
ёди” (1999), “Замонлар
тонгининг чароқларисиз”
(2003),”Бухоро Давлат университети” (2002; ўзбек, инглиз, рус ва
араб тилларида; ҳамкорликда),
“Саодатли тақдир соҳиби” (2004; Мелс Маҳмудов билан
ҳамкорликда)
каби илмий рисолалар, “Ўзбек болалар
адабиёти”, “Ўзбек халқ оғзаки поэтик
ижоди” (ҳаммуаллифликда) каби дарсликлар, “Бухорийлар ёхуд ўн
икки юлдуз ҳақида қўшиқ”
(1999), “Ширинтойлар баҳори”
(2003) шеърий тўпламлари
ва бошқа китоблар
муаллифи. Халқ оғзаки ижоди намуналари
киритилган “Бойчечак”,
“Алла-ё алла” (1999), “Тўй муборак, ёр-ёр”, “Читтигул” (2000) тўпламлари, “Ширинқишлоқ латифалари” (1994) китоби
ва Қози Қурбонхон
Фитрати Вардонзеҳийнинг шеърларини
(“Изларингдан айланай”, Тошкент, 2001) ёзиб
олиб, нашрга тайёрлаган.
“Шофирконнома” рисоласида
Шофиркон туманидан етишиб
чиққан олимлар ва
шоирлар ҳақида муҳим
маълумотлар мавжуд.
А.Раҳмон.Шофиркон юлдузлари.Т.