ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
График рассом Бойматов Ғайрат Зуҳриддинович таваллуд топган кун
1946-02-26

Бойматов  Ғайрат

Бойматов  Ғайрат  Зуҳриддинович  (1946.26.2, Тошкент) – график  рассом, Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  санъат  арбоби (1989). Республика  рассомлик  билим  юртини (1966 ва  Харков  бадиий  саноат  институтини  (1971) тугатган. Бойматов  ижодига  бадиий  жўшқинлик, рамзий  тасвирий  ечим  ва  воситалар, ўз  ғоясини  туркум  лавҳаларда (асосан, акварелда) яратиш  хос. Асарларида  миллий  маданий  мерос (урф-одатлар, ҳунармандлик, томоша  санъати, анъанавий  турмуш  тарзи)ни, қадрдон  ўлканинг  гўзал  ва  бетакрор  табиатини, унга  боғлиқ  муаммоларни  ёрқин  лавҳаларда  акс  эттиради. Муҳим  асарлари: “Ўзбекистон  манзаралари” (1986), “Византия  кўринишлари” (1989), “Ўрта  Осиёнинг  қадимги  тангалари” (1995-97) туркумлари;  аралаш  техникада  ишланган  “Ўлимдан  сўнг  ўзга  қиёфада  дунёга  келиш”, “Зинапоядан  юқорига  интилиш”, “Сайёралар”, “Рангдор  тушлар”(1992); “Туш”, “Қора  қути”, “Инсоннинг  етти  гуноҳи” тўртлиги  (1995-97) ва  бошқалар


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган