ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
182021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро мусиқа куни.
1975-10-01

 1975 yildan 1 октябрь – Халқаро мусиқа куни.

Мусиқа кунини алоҳида сана сифатида белгилаш тўғрисидаги қарор Юнеско қошидаги Халқаро мусиқий кенгаш ташшабусига кўра, уюшманинг Лозаннада бўлиб ўтган 15-Бош ассамблеясида (1973 йил) қабул қилиниб, 1975 йилдан буён амалиётда тадбиқ этиб келинмоқда.

Мазкур сана (International Music Day)ўттиз етти йилдан буён бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Шу куни ер юзининг турли чеккаларида  таниқли санъаткорлар ва бадиий жамоалар иштирокида йирик дурдоналардан баҳраманд бўладилар. Шунингдек, бастакорлар, ижрочилар, мусиқашунослар билан ижодий кечалар ўтказилади, чолғу асбоблари ҳамда мусиқа билан санъат намуналари кўргазмалари ташкил этилади.Бундай тадбирлар замирида дунё халқларининг барча қатламлари орасида мусиқий санъатни кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурматни янада камол топтириш, маънавий бойликни қадрлаш, фикр ва тажриба алмашиш орқали жаҳонда тинчлик ва дўстлик барқарорлигига эришишдек эзгу ниятлар ётади.


 

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган