ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    12
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Меҳр-шафқат маликаси Агнес Божаксуа таваллуд топган кун
1910-08-27

1910 йилиинг 27 августида Македониянинг Скопйе шаҳрида, албан католиклари Никола ва Драна Вожак суалар оиласида учинчи фарзанд дунёга келди. Қизалоққа Агнес Божаксуалар сулоласида учинчи фарзанд дунёга келди. Қизалоққа Агнес Божаксуа деб  исм куйдилар. Агнеснинг ота-онасида муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш қай даражада шаклланган бўлса, қизалоқ  ҳам шу тариқа улғайди. Шу билан бирга Агнес католик динида яратганнинг бандалари бир-бирларига ёрдам бериб юриши кераклиги хусусида ўз тушунчаларини бир қадар бойитиб борди. Агнес 18 ёшида роҳиба бўлиш даражасига етиб қолаёзди. У Жанубий Ҳиндистонда миссионер роҳибалар Лорето ташкилотида ишлаш истагини билдиради. Чунки амалдаги тартиб-қоидага мувофик, бу ташкилотга  аъзо бўлганлар оила қуриш, фарзанд кўриш,  ўзининг маълум қобилиятларини намоён этишдан маҳрум  қилинарди. Дастлаб у Ирландия - Дублинга, Лорето Аббей ташкилотига самолётда учади. У ерда янги роҳибалар Хиндистонда мактаб болаларига ўргатишлари зарур бўлган инглиз тилида гапириш билан бирга ўзларини қатьий тўсиқлар ичидаги ҳаётга тайёрлашарди. Мана шу ерда Агнесни Мэри Тереза, яъни роҳибаларга хос исм билан атай бошлайдилар. Бир йиллик таҳсил тугагач, 1929 йилнинг январида рохиба Тереза Хиндистонга қайтиб келади ва тезда ўзини фақирона ҳаёт қучовига отиб, итоатни ҳаёт шиорига айлантиради. Мэри Тереза тиббий клиникаларда хамшираларга ёрдам бериш орқали беморларга, ўлим тушагида ётганларга ҳаёт бағишларди. Унинг савоб ишлари Калькуттадаги Лорето ибодатхона мактабида давом этди. Она Тереза эзгу ишларни канчалик кўп амалга оширмасин, барибир бундан ўзининг кўнгли тулмасди. Атрофида унинг ёрдамига муҳтож камбағаллар сон-саноқсиз эди. У нима мақсадда Ҳиндистонга келди-ю, ҳозир нима билан банд? Мана шу саволлар уни безовта қилар, Уйлантирар, кечаю кундуз ғариблар кўнглини овлаш  ҳақида қайғурарди. Шу билан бирга Тереза хоним Яратганга сиғиниб, ибодат қилишни канда қилмасди. Орадан тўққиз йил ўтгач, Она Тереза ибодатхона мактабидан кетиш буюрилди. Бутун умрини роҳибалик билан ўтказишга қасамёд қиган Тереза Лорето ташкилотидан кетишга руҳсат сўради. Лекин ташкилот маъмурияти унинг бу ерни тарк этишини истамади. Чунки улар Она Терезанинг ибодатхона деворлари орқасида ночорларга ёрдам беришига ишонмагандилар. Шунга қарамай, унинг талаби қондирилди ва 1948 йил 6 августда у  ибодатхона мактабидан бутунлай бош олиб чиқиб кетди. Шундай қилиб, Тереза Ҳиндистоннинг Патна шаҳридан қўним топди. Ишни нимадан бошлаш керак  шу савол уни қийнарди? Бир куни таваккал қилиб  камбағаллар тўдаси орасига кириб қолди. Бир оздан кейин бир қанча болалар унинг ортидан эргашдилар. Шунда у дарахт тагига ўтириб, тупроққа бенгал алифбосини ёза бошлади. Шу тариқа у бир тўда болалар қуршовида қолган эди. Рохиба билан улар  ўртасида илиқ бир муносабат шаклланди. Ховли-мактабдаги машғулотларга камбағал ойлаларнинг   фарзанлари  ёпирилиб кела бошладилар. Кўп ўтмай Мэри Терезанинг атрофида бева-бечораларни қўллаб-қувватловчи маҳаллий аҳолининг ўзига тўқ вакиллари ҳам пайдо бўла бошлади. Она Терезанинг илк ёрдамчиси Лорето ибодатҳонасининг талабаларидан бири Субҳасини Дас эди. Унга яна 12 ҳамшира келиб қўшилди ва уларга раҳбарлик қилди. 1952 йили Она Тереза етим-есирларга кўмак беришнинг бошқа йулларини ҳам қидириб топишга муваффакқ бўлди. Чунки у ёрдам бераётган камбағалларнннг кўпчилиги Калькутта кўчаларида уз ўлимларини кутиб ётишарди. Она Терезага шаҳар маъмурияти ҳиндлар ибодатхонасининг орқа тарафидаги хоналарми ночор аҳволдаги беморларга бошпана сифатида фойдаланишга рухсат берди. Бир вақтнинг ўзида 120 нафар кишига ёрдам кўрсата олган бу маскан «Нирмал Храйди» («Соф, пок юрак даргоҳи»)номи билан донг таратди. У ўғил болаларга таълим-тарбия беришни йулга қўйди. Қизларни турмушга тайёрлай бошлади. У эндиликда росмана меҳр-шафқат дунёсининг асосчисига айланиб улгурганди. Меҳр-шафқат миссионерлари мохов одамларнинг ҳунар эгаллаб, ўзларини боқишлари учун «Шанти Нагор»ларига атаб клиникалар очишди. Даволанишга келолмайдиганлар учун эса меҳрибон аёл дориларга тўла аравани кўчалар бўйлаб юришиб, уларга етказишарди. Дунёнинг барча бурчакларидан бу аёлнинг узига домийлик қилувчилар дам купайгандан купайди. У нафақат Ҳиндистонда, балки Венесуэла, Италия,Танзания, Вуюк Британия, Америка Қўшма Штатлари ва дунёнинг бошқа мамлакатларида дам етимларга ёрдам бериш уйларини очди. 1990 йилга келиб 95 та мамлакатда 430 га яқин нажот уйларини очишга эришган эди. Жадондаги нуфузли халқаро ташкилотлар Она Терезани буюк ишлари учун мукофотлашга қарор қилинди. Шу йили у тинчликни тарғиб этганлиги учун Нобель мукофотига лойиқ кўрилди. Мукофот билан бирга унга 190.000 доллар миқдорида маблағ ҳам топширилди. Она Тереза умрииииг охиригача яъни, 1997 йил 5 сентябрга қадар далбига қулоқ тутди. У билан видолашув ҳар қандай юракни ўртаб, ларзага солгани рост. Муҳтожлар кўнглини овлаб, эзгу амалларнинг ижрочисига айланган Она Тереза ама шундай сийловга муносиб сиймо эди.

Маьлумот: Дунё маликалари. “Янги аср авлоди”. 2012йил.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган