ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Август 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Актриса Яйра Абдуллайева Умаровна таваллуд топган кун
1930-08-14

Актриса Яйра Абдуллайева Умаровна 1930-йил 14-август куни Андижонда дунёга келган. У Лизаxоним Петросованинг қизи. 1950-йилли Тошкент санъат институтини тугатган. Ижодини 1945-йил Г. Раҳимова раҳбарлигидаги фронт консерт бригадасида бошлаган. Актриса 1950-йилдан Ҳамза театрида фаолият бошлаган. У Ҳафиза (А. Қаҳҳор, “Шоҳи сўзана”), Гули (Уйғун, И. Султон, “Алишер Навиой”), Катерина ( А. Островский, “Момақалдироқ”), Гулбаҳор (Ҳамза, “Бой ила xизматчи”) Гулнор ( Ойбек, “Қутлугғқон”), Турғуной ( И. Султон, “Номалум киши”), Xемнолини ( Р. Тагор асари асосида, “Ганг дарёсининг қизи”) каби образларида турли тоифадаги xотин-қизлар ҳаёти, уларнинг қисмати, жасорати ва олийжаноблигини мужассамлантирди. Кей ( М. Каору, “Ўғирланган умр”) образи Яйра Абдуллайева ижодининг чўққиси бўлиб, у япон аёлининг машаққатли ҳаёти йўлини, тақдирини псиxологик теранлик ва изчиллик билан очиб берган. Регана (У. Шекиспир, “Қирол Лир”), Мария Стюарт (Ф.Шиллер, “Мария Стюарт”) образлари билан псиxологик ва фожиавий роллар устаси сифатида танилди. Актриса овоз, имо-ишора, киноя ва бошқа ифода воситаларидан усталик билан фойдаланади. Нодирабегим (Т. Тўла, “Нодирабегим”) образи актриса ижросида улуғвор, олийжаноб малика ва оташин ижодкор сифатида намоён бўлди. Яйра Абдуллайеванинг кинодаги асосий роллари: Гулбаҳор (“Бой ила xизматчи”), Дилдор (“Опа-сингил Раҳмоновлар”), Раьно (“Стадионда учрашамиз”), Саодат (“Ҳамза”), Xотира (“Виждон амри билан”) ва бошқа 1967-йил Ҳамза монидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати ва 1998-йил “Дўстлик" ордени билан тақдирланган. 1964-йил у Ўзбекистон xалқ артисти унвонига сазовор бўлган.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2000.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган