ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
91011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ингилиз ёзувчиси ва драматурги Жон Голсуорси таваллуд топган кун
1867-08-14

Ингилиз ёзувчиси ва драматурги Жон Голсуорси 1867-йил 14-август куни Лондонда таваллуд топади. Унинг дастлабки асарлари 1897-йил “Тўрт шамол” ҳикоялар тўплами, 1898-йил “Жослин”, 1900-йил “Вилла Рубейн” романлари янги романтик йўналиш таъсирида ёзилган. Жон 1904-йил “Фарисейлар ороли” романи билан ижтимоий-маиший мавзуда романлар туркуми яратишга киришди. 1907-йил “Қўрғон”, “Чорбог’”, 1909-йил “Қардошлик”, 1911-йил “Патритсия”, 1915-йил “Фрилендлар” романларида жамиятдаги турли табақалар ҳаётидаги қарама-қаршиликлар акс эттирилган. Жон гарчи адабиётдаги янги оқимлар – эстетизм, натурализм, модернизмга замондаш бўлса ҳам, анъанавий реализм мактабига содиқ қолиб, уни янги босқичга кўтарди. 1907-йил “Жон”, 1909-йил “Кураш”, 1910-йил “Адолат” ва бошқа пйесалари маҳнаткашлар ҳаёти ҳақида. Муаян задагон оиласи тақдирига бағишланган йирик эпопея – 1906-1922-йиллар “Форсайтлар ҳақида қисса”, 1924-1928-йиллар “Замонавий комедия”, 1931-19033-йил “Бобнинг якуни” трилогиялари ва шу туркумга кирган ҳикояларида 19-аср оxири 20-асрнинг биринчи чорагидаги ингилиз жамиятдаги кучли ва ожиз томонлар ҳаётий лавҳаларда очиб берилди. Жон асарлари кўплаб ҳорижий тилларга таржима қилинган. Ёзувчи 1932-йил Нобел мукофоти лауреати бўлган. Драматург 1933-йил 31-январ куни Лондонда оламдан ўтади.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Тошкент.2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган