ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир, публицист, драматург Абдуқаҳҳор Иброҳимов таваллуд топган кун
1939-08-16

Абдуқаҳҳор Иброҳимов Тошкентнинг Кўкча даҳасида 1939 йилнинг 16 августида дунёга келган. 1957-1962 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. 1975-1977 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. Республика Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида бош муҳаррир, 1990-1993 йилларда Республика Президенти Девонида маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатади. Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Арра», «Мени айтди деманг», «Зўлдир», «Бир ўликка бир тирик», «Бу замон ўғлони», «Тусмол», «Сочқи», «Майли, майли», «Офарин», «Пуч», «Шайтон йўли» комедиялари Тошкент ва вилоят театрлари саҳналарида қўйилган. Унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени берилган. У кейинги пайтда «Ватан туйғуси» (ҳамкорликда), «Бизким, ўзбеклар...», «Давлат тафаккури нима?», «Миллат овози» каби йирик публицистик китобларини ва «Уйқу келмас кечалар» романининг биринчи жилдини ўқувчиларга тақдим этди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган