ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Молдавияда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дога Эужениу таваллуд топган кун
1937-03-01

Молдавияда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дога Эужениу Дога Эужениу (Эвгений Дмитриэвич) (1937.01.03, Молдавия, Морка қишлоғи) - молдаван компазитори. Молдавияда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1974), Молдавия халқ артисти (1982), Молдавия ФА акад.(1991). “Лучаферул” балети, кантаталар, симфоник ва камер асарлар, театр спектакллар ва 200 га яқин кино видеофилимлар учун мусиқалар ёзган. Мусиқа услубига ёрқин ифодавийлик, оҳангдорлик, жўшқинлик ва миллийлик хосдир. Молдаван халқ оҳанглари заминида яратган қўшиқлари (“Гуллар уммони”, “Шаҳрим ҳақида қўшиқ”, “Днестр - менинг фахрим” ва бошқалар) ва айниқса, кинофилимлар (“Лаутарлар”, “Табар кўкка интилади”, “Мария -Марабелла”, “Менининг нозик ва ёқимтой қоплоним”, “Ёвойи” (“Ўзбекфилм”), “Жамила” ва бошқалар) учун ёзган мусиқалари машхур.  Молдавия Давлат мукофати лауреате (1980). Халқаро мусиқали  филмлар фестивали (Брно, 1991)да кино мусиқаси соҳасида эришган буюк хизматлари учун Гран-при соврини билан мукофатланган. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган