Фтабатэй Симэй таваллуд топган кун
1864-02-28

Фтабатэй Симэй
Фтабатэй Симэй (тахаллуси; асл исми-шарифи Хасэгава Тацуноскэ) (1864.28.2, Токио – 1909.10.5, Сингапур) – япон ёзувчиси. Япон танқидий реализми ва ҳозирги япон адабий тили асосчиси. Токио чет тиллар институтининг рус бўлимида ўқиган. Фтабатэй Симэй ижодига рус адабиёти катта таъсир кўрсатган. «Романнинг умумий назарияси» (1886) асарида Фтабатэй Симэйнинг санъат моҳиятига, адабиётнинг ижодий методи бўлмиш реализмга қарашлари баён этилган. «Сузаётган булут» (1887-88) романида янги воқеликдан кўнгли қолган «ортиқча киши» образи тасвирланган. «Унинг қиёфаси» (1907), «Оддий одам» (1907) каби романлари ҳам бор.