ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
182021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ингилиз файласуфи Локк Жон таваллуд топган кун
1632-08-29

Локк Жон 1632 йил 29 августда Рингтон шаҳрида таваллуд топган. Инглиз файласуфи, либерализм асосчиси. Асосий фалсафий асари “Инсон ақли тўғрисида тажриба” инсон билимларининг келиб чиқиши, турлари ва имкониятларини таҳлил қилишга бағишланган. Локк “Туғма ғоялар” ва аxлоқ тамойиллари ҳақидаги назарияларни танқид қилиб, барча ғоялар 2 асоаий манба-ташқи тажрибадан келиб чиқади, дейди. Локк таьлимотига кўра, ташқи тажрибанинг манбаи сезги аьзоларимизга таьсир этувчи обьектив реаллик, ички тажрибанинг манбаи эса кишининг ички ҳисси ва кечинмаларидир. Локк ўзининг давлат ҳақидаги таьлимотида давлат фаолиятида энг зарурий нарсалар билан чекланиши ва xалқ суверенитети асосидаги конститутсиявий ҳукумат бўлиши лозим, деб ҳисоблади. Бу ҳукумат барча учун озодлик ва тенг ҳуқуқликни кафолатлаши керак. Шунингдек, ҳокимият бўлиши лозим. Локк аxлоқий қарашларида сенсуалистик асосларга таянди. Педогогикага оид “Тарбий ҳақида баьзи фикрлар” асарида ташқи муҳитнинг тарбияга ҳал этувчи таьсирини таькидлади. Диний мутаассибликка қарши чиқиб, дин эркинлигига даьват этди. Диний бағри кенгликка тўрт мактубини бағишлади. Локкнинг ижтиомоий-сиёсий консепсияси табиий ҳуқуқ ва ижтимоий шартнома назариясига таянади. У ассотсиатив псиxологиянинг асосчиси. Локкнинг ғоялари Европа фалсафий ва ижтимоий-сиёсий тафаккури тариxида катта рўл ўйнади.

Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган