Ўзбекистон халқ
артисти Пўлатов Суръат
Пўлатов
Суръат Обидович (1931.23.10, Тошкент ) – актёр, хонанда (драматик баритон). Ўзбекистон халқ
артисти (1991). Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган (1952). 1952-56 йиллар Қашқадарё
театрида актёр, бош режиссёр (1955-56) , 1956 йилдан Муқимий театрида актёр . Пўлатов
ижоди қаҳрамонликларидаги
эзгу туйғулар , кучли психологик талқини , уларнинг ички кечинмаларини очишда
чиройли мусиқий хонишлар билан тўлдириши , ўзига хос ижроси билан
ажралиб туради. Равшан (“Равшан ва Зулхумор”), Ҳайдар
(“Нурхон”), Зафар
(“Зафар”), Тешабой (“Тошболта Ошиқ”), Азиз (“Фарғона ҳикояси”),
Пўлат(“ Зарафшон қизи”), Нодир (“Гули сиёҳ”),
Армон (“Қизбулоқ”), Норқўзи
(“Ёшликда берган кўнгил”), Усмонали (“Навоий Астрободда”), Отаизор (“Мангу
машъал”), Қул (“На малакман, на фаришта”), Ота (“Девона”) каби 200 дан ортиқ роль
ижро этган. Хонанда сифатида “Янги
созим”, “Севги ниҳоли”, “Очил гулим”, “Наъматак”, “Баёт IV “, “Парвона бўлибман”. “Ақли
расо бўлсин”, ”Йигит ва қиз дуэти” , “Отмагай тонг”, “Абдураҳмонбеги”,
каби қўшик
ва ашула йўллари билан танилган. Пўлатов телевизион ва видеофильмлар,
телепостановка ва теленовеллалар (“Наъматак” , “Гул ва инсон”, “Қоракўз
“, “Кўнгил кўчалари”, “Суд давом этади”, “Бир гўзал бормиш” ва бошқалар)да
бир қанча роллар ижро этган. Шунингдек, кинода (“Гулистондан жудо”, “Кўзларим
йўлингда”, “Ким жинни” ва бошқалар) ҳам суратга тушган. 1960 йилдан “Табассум” радиожурналининг
бошловчиларидан, дубляж санъатида ҳам
баракали ижод қилган. Пўлатов ҳақида
“Санъатга бахшида умр” (режиссёр Ш.Хўжаев) билан мукофотланган (1995).