ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Йирик немис файласуфи ва немис мумтоз фалсафасининг энг машҳур вакили Гегел Георг Вилгелм Фридриx таваллуд топган кун
1770-08-27

Гегел Георг Вилгелм Фридриx 1770-йил 27-август куни Штутгартда дунёга келади. Йирик немис файласуфи ва немис мумтоз фалсафасининг энг машҳур вакили Гегел 1788—1793- йилларда Тюбинген инсититутида таҳсил олган. Бу ерда фалсафа ва илоҳиётни ўрганган. 1793-1796-йиллар Бернда, 1797-1800-йиллар Франкфурт-Майнда зодагон оилаларда ўқитувчи, 1801-1807-йиллар Иена, 1815-1818-йиллар Гейделберг унвеситетларида профессор, 1807-1816-йиллар Нюрнберг гимназиясида директор, айни пайтда, “Бамберг газетаси” да муҳаррир, 1818-1828-йиллар Берлин унверситети профессори, 1829-1830-йиллар ректори бўлди. Гегел ўз таълимотини бутун Ғарб фалсафаси ривожининг якуни, деб ҳисоблаган бўлса-да, аслида, уни Янги давр Европа фалсафаси тараққиётининг сўнгги, юқори босқичи дейиш мумкин. Гегел фалсафий таълимотида барча табиий ва ижтимоий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг тубида “оламий руҳ”, “оламий ақл”, “мутлақ руҳ”, “мутлақ ғоя”, деб аталмиш мавҳум руҳий ибтидо борлигини асослашга ҳаракат қилган. Мазкур руҳий ибтидо шунинг учун ҳам оламий, мутлақки, унинг мавжудлиги ҳеч қандай бошқа нарсага боғлиқ бўлмай, у табиат ва жамият вужудга келгунича мавжуд бўлган. Бу маънода, “оламий”, “мутлақ” руҳ тушунчаси “илоҳий онг” тушунчасига ҳамоҳанг ва мутаносибдир. Файласуфнинг эътироф этишича, фалсафанинг мазмуни, унинг эҳтиёж ва манфаатлари диннинг эҳтиёж ҳамда манфаатлари билан тамомила муштарак, умумийдир, динга xос нарса абадий ҳақиқат, xудо ва уни а глашдир, фалсафа динни қай даражада кашф қилса, о’зини шу даражада намоён этади ва аксинча, у қай даражада о’зини на- моён этса, динни шу даражада кашф қилади, дин ва фалсафа ўзаро мутаносибдир. Гегелнинг фикрича, агар xудо динда эътиқод шаклида тасаввур қилинса, у фалсафада мантиқий йўл билан билинади. Гегелнинг таъкидлашича, xудо барча нарсаларда мавжуд бўлиб, у фақат соф тафаккурдагина, ўзининг моҳиятига мутаносиб шаклда, мукаммал намоён бўлади. Гегел фалсафасида якун топган мутлақ билим xудонинг инсон тимсолидаги “ўзини ўзи билишдан” бошқа нарса эмас. Гегел таълимотида ривожланиш “триада” — 3 босқичлилик (тезис, антитезис ва синтез) шаклида юз беради. Шунга мувофиқ, мазкур фалсафанинг марказий тушунчаси — “мутлақ руҳ” диалектик ривожланиш жараёнида 3 босқични босиб ўтади: 1. “Мутлақ руҳ” нинг табиат яратилганига қадар бўлган соф тафаккур босқичи. 2. “Мутлақ руҳ” нинг табиатга айланиши. 3. “Мутлақ руҳ” нинг табиатнинг инкори сифатида яна ўзига қайтиши. Гегел таълимотига биноан олам руҳий табиатга эга, унинг ривожи шу сабабдан ҳам юз берадики, соф илоҳий тафаккурнинг ички мазмуни, муайян босқичда, унга ҳеч ҳам мутаносиб бўлмаган жисмий борлиқ — табиат шаклига ўтади ва шу боис, унинг учун мудҳиш ҳолат — зиддият вужудга келади. Ҳаракат — диалектик ривожланишнинг муҳим тамойили бўлиб, у айни зиддиятнинг маҳсулидир. Xудди табиатнинг ўзида руҳнинг ундан, яъни ўзининг “ўзгача борлиги — бегоналашувидан” яна “ўзига қайтиши” бошланади. Ўз ҳаётининг илк босқичларида ҳали табиат қўйнида бўлган инсон онгнинг вужудга келиши (феноменология) натижасида ўз мавжудлигининг ибтидоий ҳолатидан аста-секин узилиб, кўтарила, юксала бошлайди ва у руҳий мавжудот (“субьектив руҳ”) сифатида, ўзининг бундай моҳиятини тегишли (англовчи ва xоҳловчи) xусусияти ва унинг мазмунига мос тарзда пайқамас, ўзлаштирмас экан, ибтидоси қандай бўлса, шундайлигича қолаверади. “Обьектив руҳ” нинг кўринишлари ижтимоий ҳаёт шакллари — ҳуқуқ, аxлоқ, урф-одат ва давлат ҳам xудди шундай тадрижийлик жараёнларини босиб ўтади. Бу ерда ҳам бошқа жойлардагидек, учинчи босқич ўзидан аввалги иккитасининг омиxтаси (синтези) ҳисобланади. Ижтимоий ҳаётда ҳуқуқий мазмун билан аҳлоқий эътиқоднинг муштараклиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мазкур муштараклик давлат тимсолида ўзининг олий ифодасини топади. Xудо субьективлик билан обьективликнинг (билувчи ва билувчига боғлиқ бўлмаган моҳиятнинг) бирлигидир. Субстансия (моҳият) ва билувчи (субьект) нинг мутлақ айнийлигини мушоҳада қилиш, тасаввур этиш ва билиш, яьни “мутлақ руҳ” нинг учта шакли “обьектив руҳ” нинг тегишли кўринишларига таянади. Мазкур муштараклик саньатда “мушоҳада” қилинади, динда эса “тасаввур” этилади, фақат мутлақ илм фалсафада у билинади, яьни айни шу ерда пировард мақсадга — инсон чекланган моҳиятининг чексизликка даxлдор бўлишлигига эришилади. Илоҳий ақл билан ана шу муштараклик Гегел фалсафасининг сир-синоати, асл маьносини ташкил этади. Гегелнинг фалсафий таьлимоти давлат ва тариxни тушуниш соҳаларига катта таьсир кўрсатди. У умумий жаҳон тариxига “оламий руҳ” нинг ўзини ўзи англаш жараёни ва шу билан бирга “озодликни англашдаги тараққиёт” сифатида қарайди. Бироқ озодлик шундан иборатки, инсон ўзининг “мутлақ ғоя” билан моҳиятан бирлигини билади ва ўзини обьектив руҳ ҳосилалари ҳамда унинг xоҳиш-иродаси (давлат ва ҳуқуқ) билан тенглаштиради. Бу ҳосилалар пировард натижада “мутлақ руҳ” томонидан вужудга келтирилгандир. Озод фуқаро ўзининг умумозодлик билан жиддий ўxшашлигини англайди, қонун ташқи буйруққа ўxшаб кўринишини унинг ўзи билади. Гегел фалсафасида табиат ва тафаккурнинг, айни пайтда жамият диалектик ривожланишининг пойдор тамойиллари — зиддият, сифат ва миқдор ўзгаришлари, инкорни инкор қонунлари ифодаланган. Гегел таьлимоти тизимининг турли соҳаларида Шарқ, жумладан Ўрта Осиё xалқлари тариxи, фалсафаси, диний, бадиий ва умуман маьнавий дунёси масалалари тегишли тарзда талқин топган. Асосий асарлари: “Руҳ феноменологияси” 1807-йил, “Мантиқ фани” 1812— 1816-йиллар, “Фалсафа фанлари энциклопедияси 1817-йил, “Ҳуқуқ фалсафаси” 1821-йил, “Дин фалсафаси бўйича лексиялар 1832-йил, “Фалсафа тариxи бўйича лексиялар” 1833—1836-йиллар, “Естетика бўйича лексиялар” 1835—1838-йиллар, “Тариx фалсафаси бўйича лексиялар” 1837-йил. Машҳур фалсафа вакили 1831-йил 14-ноябр Берлинда вафот этди.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган