ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америка ёзувчиси ва жамоат арбоби Теодор Герман Алберт Драйзер таваллуд топган кун
1871-08-27

Америка ёзувчиси ва жамоат арбоби Теодор Герман Алберт Драйзер 1871-йил 27-август куни Торре-Xотда дунёга келади. 1892-йилда “Чикаго дейли нюс” (“Сгисаго Диал Неwс”) газетасида муҳаррири бўлди. Униг биринчи асари 1900-йил “Баxти қаро Керри” ва 1911-йил “Женни Герxардт” романларида оддий қизлар тақдиридаги ижтимоий-алоқий масалалар тасвирланган. 1912-йил “Истак трилогияси” (“Молиячи”), 1914-йил “Титан”, 1947-йил “Мотонат” юлғичликнинг фойдасизлигини тушуниб етган молиячи ҳақида. 1915-йил “Даҳо” ва 1925-йил “Америка фожиаси” романларида пулнинг саньат устидан фожиали ҳукмронлиги ва қандай йўл билан бўлмасин, ижтимоий “ютуққа” эришишга интилган “ўрта ҳол” йигитнинг маьнавий ҳалокати ҳикоя қилинади. 1946-йил “Таянч” романи, 1919-йил “Йигирма эркак”, 1923-йил “Катта шаҳар ранглари”, 1927-йил “Занжирлар” , 1929-йил “Аёллар галерияси” новеллалари, 1920-йил “Барабан қоқ !”, 1913-йил “Фожиавий Америка” ва бошқа публистик тўпламлари нашр этилган. Теодор 1932-йилда Амстердамда ўтказилган тинчлик ва маданиятни сақлаш бўйича конгресс ташкилотчиларидан бири бўлган. Ёзувчи ўз ижодида реализм билан натурализм тамойилларини бирлаштирган. 1973-йил “Баxти қаро Керри”, 1976-йил “Америка фожеаси”, 1982-йил “Женни Герxардт” романлари ўзбек тилида нашр қилинган. Ёзувчи 1945-йил 28-декабр куни Голливудда вафот этади.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган