ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Француз композитори Рамо Жан Филипп таваллуд топган кун
1623-10-25

                 Француз композитори  Рамо  Жан  Филипп

Рамо Жан Филипп (1623.25.9, Дижон  1764.12.9 Париж) – француз композитори ва  мусиқашунос. Замонавий гармония  назариясининг асосчиси. (“Гармония ҳақида трактат”, 1722; “Гармониянинг келиб чиқиши”, 1759 ва бошқалар). Композиторлик ижодида француз (Ж.Б.Люлли)  ва итальян  (А.Вивальди, Д.Скарлатти) мусиқа ютуқларини мужассам этиб, классик мусиқа услубини  шаклланишига муҳим ҳисса қўшган. Клавесин учун пьесаларда қадимги (аллеманда, куранта) ва замонавий (менуэт ва бошқа) бал рақсларини ҳамда миллий (ригодон, тамбурий) рақс куйларини нозик дид ва юксак маҳорат  билан қайта ишлаган. Рамонинг опера (лирик трагедиялар), опера-балет  ва балетлари француз мусиқали театрида бутун бир даврни ташкил этиб , К.В.Глюкнинг опера жанри ислоҳотига замин яратган. Буларнинг айримлари (“Назокатли Ҳиндистон”, 1735; “Зороастр”, 1749 ва бошқаларда)да. Шарқ мавзуларига мурожаат  этган. Бир неча контата, мотет, чолғу ансамбль ва асарларни ёзган. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган