
Диктор,
Ўзбекистон халқ артисти Раҳимов Мирзоҳид
Раҳимов
Мирзоҳид (1946.30.9, Тошкент) – диктор. Ўзбекистон халқ
артисти (2000). Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими
(192). Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган (1971). 1964 йилдан Ўзбекистон
телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчиси, режиссёр ассистенти, 1967 йилдан
диктор. Раҳимовнинг дикторликка нутқи ,
овозли қобилияти кучли бўлиб, ёқимли
овози, равон нутқи , матнни кучли эҳтирос
билан ва маънодор қилиб
ўқиши
томошабинга кучли
таъсир этади. У, асосан, муҳим сиёсий ҳужжатлар, фармонлар , байрамларда Республика
Президентининг халққа қилган мурожаат ва табрикларини , матбуотда чиқадиган маърузаларини , тантанали хабарларни маҳорат билан ўқийди.
Шунингдек “Назм ва наво”, “Якшанба оқшоми “ кўрсатувларини, мумтоз шоирларнинг ғазалларини
меъёрига етказиб олиб боради ва ўқийди. Раҳимов
телефильм, кинохроника ва “Ўзбекфильм” да фильмларга овоз берган.