ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир Маҳмуд Тоиров таваллуд топган кун
1952-08-31

Шоир Маҳмуд Тоиров 1952-йилнинг 31-августида Тошкент вилоятининг Паркент қишлоғида таваллуд топган. Маҳмуд Тоиров 1959-йил Низомий номидаги ўрта мактабга ўқишга кириб, уни 1969-йили тамомлайди. Ҳудди шу йили Тошкент Давлат университети филология факултетининг кечки бўлимига ўқишга киради. Айни пайтда талабалар шаҳарчасидаги қурилиш ташкилотида дурадгор бўлиб ишлайди. Кечки бўлимда ўқигани боис, 1971-1973-йилларда ҳарбий xизматда бўлади. 1973-йили xизматдан қайтиб ўқишни давом эттиради. Собиқ “Ёш гвардия” нашриётида мусаҳҳиҳ ва мусаҳҳиҳлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлайди. 1977-йили университетни тугатиб, Республика радиосининг болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар бош таҳририятида меҳнат фаолиятини давом эттиради. 1984-йилда “Паркент тонги” газетсига муҳаррир этиб тайинланади. 1999-йил июн ойидан бошла Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимимг масьул котиби лавозимида ҳам ишлаб келмоқда. Маҳмуд Тоировнинг биринчи шеьри ўрта мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган кезлари “Танноз келур” номи билан Паркент туманининг “Сурьат” газетасида эьлон қилинган. Илк тўплами “Айт энди, юрагим” эса 1991-йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва саньат нашриётида чоп этилди. Шундан сўнг шоирнинг “Биз нечун учрашдик” (1992-йил), “Муҳаббат шеваси” (1995-йил), “Оқиб кетган армонлар” (1996-йил), “ Бармоқлар бодаси” (1998-йил), “Ҳақни таниб” (1999-йил) каби тўпланма ва сайланмалари нашр этилган. Шоирнинг “Оқиб кетган армонлар” ва “Отамнинг ўкинчи” номли достонлари ўз самимияти билан ўқувчилар эьтиборини қозонган. Маҳмуд Тоиров шеьрлари республикамизнинг ўнлаб таниқли xонандалари ижросида куйланиб келинмоқда. Маҳмуд Тоиров ижоди, меҳнат фаолияти муносиб тақдирланди. 2001-йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди. 2005-йилда унга “Ўзбекистон залқ шоири” унвони берилди.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган