1992 йил 5 февралда ЎзТАГ Ўзбекистон миллий ахборот
агентлиги (ЎзА)га айлантирилди.
Ўзбекистон мустақилликка
эришгач, давлат ва мустақил
агентликлар фаолият кўрсата бошлади. Ўзбекистонда қуйидаги
агентликлар фаолият кўрсатади: Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон”
ахборот агентлиги, “Туркистон-пресс”,Қорақалпоғистон
хабар агентлиги.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
Тошкент шаҳрида
жойлашган.ЎзА – Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси
фаолияти билан боғлиқ
расмий ҳужжатларни
асл манбадан оладиган ҳамда
тезкорлик билан тарқатадиган Республикадаги ягона давлат ахборот
агентлигидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари,
фармойишлари, Вазирлар маҳкамасининг,
Олий мажлис палатасининг қарорлари
оммавий ахборот воситаларига Ўз каналлари орқали
тарқатилади.
ЎзА мамлакатнинг давлат тизимини, ички
ва ташқи
сиёсатини, Ўзбекистоннинг барча минтақалари
ҳаётини ҳар
томонлама, тўлақонли
ёритадиган, янгиликларни, суратларни тезкорлик билан етказиб берадиган ишочли
агентликка айланди. У дунёнинг йирик ахборот агентликлари билан барқарор
алоқаларга
эга. Россия,Хитой, Туркия ва МДҲ
мамлакатларининг агентликлари билан ахборот алмашув яхши йўлга қўйилган.
ЎзА мамлакат ичкарисида ва хорижда
мингдан ортиқ
обуначисига эга.ЎзА мамлакатнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон
Республикасида ўз мухбирлари ва фотомухбирларига эга.Агентликда қисқа
муддатларда расмий, мавзули ва тезкор хабарлар ўзбекчадан русчага, русчадан
ўзбекчага, ўзбекча ва русчадан инглиз тилига ўгирилади.ЎзА ахбороти ўзбек,
инглиз ва рус тилларида тарқатилади.