ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир Шукур Қурбон (Олимжон ўғли) таваллуд топган кун
1951-07-06

Шоир Шукур Қурбон (Олимжон ўғли) - 1951 йил 6 июлда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида хизматчи оиласида туғилган. 1, 14-ўрта мактабларда ва 8-мактаб-интернатда ўқиган. Ҳозирги ЎзМУнинг филология факультетини битириб (1968-73), «Шарқ юлдузи» журнали таҳририятида иш фаолиятини бошлаган. Шундан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасинингТошкент вилоят бўлимида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида, «Соғлом авлод учун» журнали муҳарририятида хизмат қилган. Илк шеърлари Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов назарига тушган, устоз унга «Оқ йўл» тилаган. Шоир битиклари дарслик ва қўлланмалардан ўрин олган. Ўзбекистон радиоси «Олтин фонди»да унинг радиопостановка ва юзга яқин қўшиқлари сақланмоқда. Маънавий-маърифий йўналишдаги асарлари учун 1989 йилда шоир Мовароуннаҳр мусулмонлари диний бошқармаси мукофоти соҳиби. Шоир мустақиллик йилларида самарали ижод қилди. Ўнга яқин шеърий тўплам, йигирмага яқин қўшиқ, Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов, Тоҳир Малик ва Муҳаммад Юсуфлар ҳақида бадиа ва эсселар яратди. Жонажон истиқлолимизни шарафловчи сонетлар гулдастасини эълон қилдирди (“Шарқ юлдузи” журналида), маънавиятимиз  мероси бўлмиш ҳадиси шарифлар асосида ёзилган 1600 та тўртлиги адабиётимизда ўзига хос воқеа бўлди. Таржима соҳасида ҳам шоир баракали қалам тебратган: у жаҳон адабиёти вакилларидан Франческо Петрарк Адам Мицкевич, Жак Превер, Нозим Ҳикмат, М. Ю. Лермонтов, А. С.Пушкин, Расул Ҳамзатов, Е. Евтушенко ва бошқаларнинг асарларини  она тилимизга ўгирган. Шукур Қурбон 1982 йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бугунги кунда Шукур Қурбон Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Нашриёт-матбаахизмати”ида бош муҳаррир лавозимида фаолиятюритади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган