Қорақалпоқ тилшуноси Дўспанов Ўрақбой таваллуд топган кун
1938-03-04

Дўспанов
Ўрақбой (1938.04.03, Мўйноқ) - Қорақалпоқ тилшуноси. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган
фан арбоби (1989), филол, фанлари директори (1981), профессор. (1992). Қорақалпоғистон
давлат педагогика институтини тугатган (1960), шу институтида ўқтувчи
(1960-1961), Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон
бўлими Н. Довқораев номидаги Тил ва адабиёт институтда илмий ходим (1961-1981),
бўлим мудири (1981-1982), директор ўринбосари (1985-1989), Нукус давлат педагогика
институтида кафедра мудири (1992-1994),декан (19940 йилдан), Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар кенгаши ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раисининг ўринбосари
(1193-1994). Илмий ишлари қорақалпоқ тилининг тарихи, диалектологияси, грамматикаси,
лексикографияси, лингвогеография каби масалаларга бағишланган. Дўспанов олий ўқув
юртлари ва ўрта мактаб ўқувчилари учун қорақалпоқ тилидан дарсликлар муаллифи.
“Қорақалпоқ тилининг имло луғати” (1980-1990), “Русча-қорақалпоқча луғат”
(1995) , каби бир қанча луғат тузувчилардан бири.