
Меркатор (Кремнинг лотинлаштирилган
фамиляси) Герард (151205.03 – 1594.02.12) – Филаманд харитаграфи. Аниқ оптик асбоблар тайёрлаш ва хариталар нашр
қилиши билан шуғуланган. 1552 йил
Дуйсург шаҳри (Германия)га кўчиб ўтган. Мувжид ҳаритаграфик материалларини танқидий
қараб чиқиб,Меркатор хариталр тузишнинг
янги, математик асосланган приннсипларини, хусусан бер нечта харитаграфик проексияларни таклиф
этади; буларнинг энг машҳури тенг бурчакли силиндрик проексия асосида тузилган дунё
харитаси (1569) (қ.Меркатор проексияси). Бу проексия жаҳонда энг кўп тарқалган ва
ўша вақтдан ҳоз.қадар бу проексияда бурчаклрни аниқ тасвирловчи денгиз навигатсия
хариталари, аеронавигатсия ва б. хариталар тузилади. М.Ер магнетизмини тадқиқ қилиб,
магнит қутби координатини ҳисоблаб чиқди. Асосий илмий иши- Европа мамлакатларининг
“Атлас” деб аталган хариталари тўплами (1595, вафотидан кейин нашр қилинган). “Атлас”
сўзбошисида география предмети ва вазифалари баён қилинган.