ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Хайитова Олмахон таваллуд топган кун
1940-03-06

Хайитова Олмахон (1940.06.03 Xоразм) - хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1993). Ашула айтишни дастлаб Ў. Саидов, кейинчалик К. Отаниёзовдан ўрганган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1974). Аёллар орасида тор чалиб куйлашни расм қилганлардан бири. Янги йўл театри (1958-1959), «Хоразм» (ҳоз. «Лазги») ансамбли (1959 - йилдан)да яккахон хонанда. «Ўзбекнаво» бирлашмасининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари (1995-2003), Тошкент маданият инверстетида проф. (2003 йилдан). Ҳ. барча сардаларда жарангдор, кучли ва кенг диапазонли овоз соҳибаси. Репертуаридан оммабоп қўшиқлар, мумтоз ашулалар («Феруз - 1», «Тошкент Ироги» ва бошқалар), Хоразм халқ достон қўшиқлари («Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»дан «Озод қил», «Било-билмадим», «Хатингни» ва бошқалар), бастакор ва композиторлар асарлари (Ҳожиабдулазизнинг «Гулузорим», «Самарқанд Ушшоғи», К. Отаниёзовнинг «Найлайин», С. Ҳайитбоевнинг «Ўзбекистон гуллари» ва бошқалар), шунингдек, туркман, озарбайжон халқ қўшиқлари ўрин олган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекасига (жами 250 дан ортиқ), бир неча грампластика («Ўзбекистон гуллари», 1976 ва бошқалар) ва аудиокассетага ёзилган. Ҳ. ижодига бағишланган «Олмахон Ҳайитова куйлайди» телефилми ишланган (1982). Бир қатор мамлакатларда гастролда бўлган.Олмаxон Xайитова 2014 йилнинг 1-январида Xоразм шаxрида вафот этган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган