ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Фолклоршунос олим Мирзаев Тўра таваллуд топган кун
1936-03-06

Мирзаев Тўра  (1936.06.03, Шофиркон тумани) - Фолклоршунос олим. Филология фанлари доктори (1988). профессор (1991). Бухоро педагогика институтини тугатган (1957). Жарқўрғон тумани мактабларида ўқитувчи ва ўқув бўлим мудири (1957-1960), Ўзбекистон Фанлар Академияси  Тил ва адабиёт институтида аспирант (1961-1963), кичик (1964-1966), катта илмий ходим (1966-1971), фолклор бўлими мудири (1971-2002), директор (1991 йилдан, 1991-1998 йилларда - Адабиёт институти), Ўзбекистон Фанлар Академияси  витсепрезиденти (2001 йилдан). М. тадқиқотлари халқ достонлари ва бахшилар эпик репертуарини ўрганишга бағишланган. «Булбул тароналари» (1971-1973), «Песни Булбуля» (1974-1977), «Узбекская народная поезия» (1990), «Гўрўғли» достонлари (1996-97), «Алпомиш» (1999) каби йирик асарларни нашрга тайёрлаган ва муҳаррирлик қилган. Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси «Алпомиш»ни немис тилида Вайсваденда нашр эттирган (ҳамкорликда, 2001). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган