
Мазоҳидова Раҳима
(1930.08.03, Қўқон) - хонанда ва актриса. Ўзбекистон халқ артисти (1976).
Ижодий фаолиятини , М. Қошиев раҳбарлигидаги бадиий ҳаваскорлик тўгарагида
бошлаган (1948-1954). Қўқон мубиқали
драма театрида ишлаган (1954-1994). Қўқон шаҳар 1-маданият уйи қошидаги
.«Омон ёр» аёллар фолклор ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1981
йилдан). Театрда Зебо (У. Ҳожибеков. «Аршин мол олон»), Тожинисо (С. Абдулла,
«Муқимий»), Нурсулув (К. Шангитбоев, К. Бойсеитов, А. Муҳамедов, «Жон қизлар»),
Мастура сатанг, Раҳима хола (Ҳамза, «Холисхон», «Бой или хизматчи»), Раъно (М.
Назаров, «Дўст нидоси») каби бир қанча образлар яратди. Улар чаққон ва чечан, ҳажвий
ва гротеск хусусиятларга ҳамда лирик-драматик, фожиавий ва фалсафий қарашларга
бойдир. Мазоҳидова Раҳима доира жўрлигида тўй маросим қўшиқлари («Ёр-ёр».
«Келин салом» ва бошқалар), халқ лапар ва яллалари («Дейди-ё», «Бўғмача
билагим», «Омон ёр», «Ялли-яли», «Қаринаво» ва бошқалар), айрим мумтоз асар
(«Феруз», «Қўқон Ушшоғи», «Гулузорим», «Мужгонларим», «Фарғона тонг отгунча»,
«Бир келиб кетсун» ва бошқа)ларга ўзгача талқин берган. «Ўзбекфилм»
студиясининг «Ўтган кунлар» (1969), «Зулматни тарк этиб» (1973), «Ота васияти»
(1979) филмларида суратга тушган. «Меҳнат шуҳрати»
ордени билан тақдирланган (1997).