Йўлдошева Муҳаббат
(1923.08.03, Тошкент) - Ўзбекистон
халқ
артисти (1969). 1939 йилдан
Республика
ёш
томошабинлар
театрида
ишлайди. У
яратган
образларнинг
аксарияти
ижобий
бўлиб, унинг
қаҳрамонлари
ҳаётийлиги, самимийлиги, драматик
кучи, инсон
психологиясини
чуқур
ҳис
қила
билиши
ва
унинг
руҳий
ҳолатини
томошабинга
тўлиқ
етказа
олиши
билан
ажралиб
туради. «Қамар» (Х. Қосимов) спектаклидаги
Қамар
унинг
саҳнадаги
илк
ролидир. Энг
яхши
роллари: Золушка («Золушка»), Герда («Қор
маликаси»), Ғужумой («Қовоқвой
ва
Чаноқвой»), Мўътабар («Мардлар
қиссаси»), Галя («Аму
қаҳрамонлари»), Жулия («Вероналик
икки
йигит»), Еремеевна («Норасо»), Дора
хола («Том
тоғанинг
кулбаси»), Она («Шум
бола») ва
бошқалар. У, шунингдек, травести роллар устаси.
Телеспектаклларда Бувинисо («Элмурод»), Хосият хола («Эрк»), Она («Қорақалпоқ қизи»),
Сора («Ғулғула»), Мулойим хола («Қайнона»), Ҳалима («Ҳожи афанди уйланармиш»)
каби образлар яратган. «Меҳнат шуҳрати» ордени (1997), «Жасорат» медали билан
мукофотланган (1994).