Андижон театри ташкил топган кун
1919-11-30
Йўлдош Оxунбобоев номидаги Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театри-тўнғич ўзбек профсссионал театрларидан. 1919 йил ноябр-декабр ойларида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигида “Ягона труппа” номи билан расман иш бошлаган. Труппанинг ташкилий, ижодий такомилида Т. Жалилов, А. Азимов (Оташ), Б. Файзиев, Орифжон Тошматов (Ориф Гармон), М. Нажмиддинов, Ишоқ қори Каримов каби созанда, бастакор ва қофнзлар, шунингдек С. Знёев, М. Каримов, Б. Машрабий, А. Исроилов, Ф. Бойбеков сингари ижодкорлар муносиб ҳисса қўшганлар. 1924 йил театр "Умид" труппаси номи билан Андижон маориф бўлимиинxтиёрига олинади. Трулпага А. Исматов, Қ. Оxунов, Ҳожи Зуннун каби актёрлар қўшилади. Дастлаб репертуар асосини маърифий руҳдаги ҳажман катта бўлмаган асарлар ташкил этган, Труппа сафида созанда ва овозли актёрларнинг борлиги жамоага соф драма қатори мусиқали драма спектаклларини яратиш имконини берди. “Ҳинд иxтилочилари” (А. Фитрат), "Падаркуш" (М. Беҳбудий), “Ёрқиной” (Чўлпон), “Фидоий муxаббат” (Ш. Расулзода), "Ерк болалари", “Йетим ва етима” (Ф.Зафарий), “Лолаxон” (К.Яшин) каби спектаколлар мусиқавий ифодага, xалқ қўшиқларига бойлиги билан томошабин эътиборини қозонди. Ҳамзанинг “Заxарлиҳаёт”, Уйғурнинг “Туркистон табиби” каби асарлари ҳам ўрин олди. Театрга тажрибали режисиёрлардан М. Тожизода, Али Ардобус, X. Қорийев Ўғизлар таклиф этилди. 1920 йиллар репертуарларидан рус босқинчилигига қарши оҳанг билан суғорилган баъзи пиесаларнинг учраши алоҳида эътиборга лойиқ. К. Рамзийнинг “Ватан қаҳрамони”, занжирбанд этилган она тимсолида “Олами Турон” образини ифода этувчи “Она Ватан ”, Беҳбудийнинг “Падаркуш” каби асарлари шулар жумласидандир. 1927 йилда театр Андижон шахар Давлат труппаси номи билан қайта тузилади. Унга этнографик-консерт ансамбилидан М.Қориюқубов, Тамараxоним, Г. Раҳимова, Қўқон театри артистларидан М. Қўлдошев, Л. Саримсоқова, С. Xўжаев, У. Аабдуллаев, 1929 йил. Ҳ. Носирова, М. Азизова, Ш. Раҳимова каби сан’аткорлар келиб қо’шилади. К. Яшинадабий эмакдош, Т. Жалилов мусиқа раxбари этиб тайинланади. “Ҳалима” (Ф.Зафарий), “Лайли ва Мажнун” (Xуршид), “Аршин мол олон” (У.Ҳожибеков), “Икки бойга бир малай” (К.Голдони) “Ҳужум” (В.Ян), “Маликаи Турандот” (К.Госси) каби спектакллар труппанинг профессионал саҳна маҳорати ошишида, ўз ижодий қиёфасига эга бўлишида муҳим рўл ўйнайди. 1931 йилда театрга Й.Оxунбобоев номидаги иккинчи ўзбек давлат драма театри номи берилди. Театрнинг 30-йиллардаги ижодий ривожида бадиий раҳбар И.Каримов, директор М. Қориёқубов, мусиқа раҳбари Т. Жалилов, адабий эмалдош С.