ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
124567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Меҳтарлик саньати аньаналарининг билимдони, сурнай, карнай, ноғора йўлларининг устаси Ашурали Меҳтар Юсупов таваллуд топган кун
1893-07-11

Ашурали Меҳтар Юсупов 1893 йил 11 июл санасида Андижон вилоятида туғилган. У xалқ дорбозлари ва қўғирчоқбозларининг ҳамкори, меҳтарлик саньати аньаналарининг билимдони, сурнай, карнай, ноғора йўлларининг устаси. Ашурали Меҳтар 1940 – 1965 йилларда Муқумий номидаги мусиқали драма ва комедия театр созандаси бўлган. У “Ҳужум”, “Ўртоқлар”, “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” асарларига мусиқа басталашда Т. Жалилов, М.Тиллайевларга ҳамкорлик қилган. Ашурали Иамоиловнинг “Рустам” драмасига мусиқа басталаган. Саньатшунослик инсититутида Ашурали Меҳтар ижро этган ўзбек аньанавий мусиқаси нодир ёзувлари сақланмоқда. Ашур Меҳтар ижросидаги Бузрук (савталари билан), Дугоҳ (уфор ва савтлари билан), Ироқ (мушкилот уфор, дучавалари билан), Наср (талқини билан), Яланг даврон (уфори билан), Мустаҳзод (уфорлари билан), Наво (савти, мушкилоти, чарxлари билан) каби 40 дан ортиқ мумтоз куй Й.Ражабийнинг “Ўзбек xалқ мусиқаси”тўпламидан ўрин олган. У “Дорбозлар” ва бошқа филмларда xалқ созандаси сифатида қатнашган. Ашурали 1944 йилда Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган. У 1980 йил 1 май куни Тошкентда вафот этди.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган