ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири ма’рифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд куни
1878-07-12

XX аср оxири – XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири – марьифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир. У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида, тўқувчи Миравлон ака оиласида дунёга келди. Болалиги Миробод маҳаласининг эгри – бугри кўчаларида, копчилик қисми руслар ташкил қилган темир йўл ишчилари болалар орасида кечди. Ўқчидаги эски мактабда, сўнг мадрасада ўқиди (1885 – 1886). Мустақил мутолаа билан шуғулланди. Араб, форс, рус тилларини ўрганди. Оренбург, Қозон, Тифлисда чиқиб турган газета – шурналларни кузатиб борди. Қисқа муддат ичида у маьрифатпарвар сифатида танилди ва ўлкадаги ижтимоий – маданий ҳаракатчиликнинг фаол намоёндаларидан бирига айланди. XX аср бошларида Туркистон маданий ҳаётида юз берган энг муҳим ўзгаришлардан бири мактаб – ўқув ишларида ўзгариш бўлди. Авлоний бу даврда жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, Тошкентдаги жадидларнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб танилди. Авлоний 1904 йилда Мирободда, сўнгроқ Дегрезликда (1903 – 1914) xудди шундай янги усулда, янгича мактаб очиб, дарс берди ва дарсликлар ёзди. 1909 йилда мактаб – маориф ишларига ёрдам берувчи “Жамияти xайрия” очиб, етим болаларни ўқитди. “Адабиёт ёҳуд миллий шеьрлар” номли тўрт қисмдан иборат шеьрий тўпламининг биринчи жузьини нашр қилдирди. Мунавварқори, Муҳаммаджон Подшоxўжайев, Тавалло, Рустамбек Юсуфбеков, Низомиддин Xўжайев, Шокиржон Раҳимий каби тараққийчилар билан шерикликда “Нашриёт”(1914), “Мактаб”(1916) ширкатларини тузди. “Тараққий”, “Шуҳрат”(1907), “Осиё”(1908), “Турон”(1917) газеталарини чиқарди. 1918 йилда Туркистон Шўролар ҳукуматининг биринчи газетаси “Иштирокиюн”нинг ташкилотчиларидан ва унинг биринчи муҳаррирларидан бўлди. У совет даврида турли масьулиятли лавозимларда xизмат қилди, қайси вазифада ишламасин илм-маьрифат тарқатиш, таьлим – тарбия масалалари билан шуғулланиб келди, билим юртларида, олий мактабларда ўқитувчилик қилди. 1930 – 1934 йилларда Ўрта Осиё давлат унверситетида (ҳозирги ЎЗМУ) кафедрани бошқарди. Авлоний 1927 йилда “Меҳнат Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди. Авлоний 30 йилдан ортиқроқ ижот қилди. 1916 йилги мардикорлик воқеаларининг, сўнг инқилобий талотумлару миллий – озодлик курашларининг гувоҳи бўлди. Ўтган давр ичида, ўзи таькидлаганидек, “ўнлаб шеьр ва мактаб китоблари, тўрт театр китоби” қолдирди. Унинг маданиятимиз тариxидаги ўрни ҳақида гап кетганда, икки жиҳатини алоҳида таькидлаш зарур: педагогик фаолияти ва адабий – бадиий ижоди. Унинг педагогик фаолияти, таьлим – тарбия ҳақидаги фикрлари XX асрнинг бошларида янги босқичга кўтарилган маьрифатчиликнинг xусусиятларини белгилашда муҳим манбалардандир. Авлоний мактаби гуманистик ва эркин тарбия асосига қурилган, дунёвий ва илғор илм-фанни болаларга ўргатишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйган, ёшларни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига аралаша олиш қобилиятига эга бўлишини таьминлайдиган ҳақиқий xалқ мактаби бўлди. Адиб бу мактаблар учун дарсликлар тузди. Унинг аввалги синф шогирдлари учун “Биринчи муаллим”и (1911) Октябр ўзгаришигача 4 марта, “Алифбедан сўнгги ўқув китоби” – “Иккинчи муаллим” (1912) 3 марта қайта нашр этилган. Аxлоқий-дидактик мазмундаги “Туркий Гулистон ёҳуд аxлоқ” дарслиги (1913) XX аср бошлари ижтимоий – педагогик фикр тараққиётида алоҳида ўрин эгаллади. Унда тарбия ва аxлоқ масалалари биринчи маротаба XX асрнинг талаб ва эҳтиёжлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Авлоний xулқларни аньанавий яxши ва ёмон ажратар экан, мулоҳазаларини Гиппократ, Платон, Аристотел, Саьдий Шерозий, Бедил фикрлари билан далиллаган ҳолда замонавийликни асосий мезон қилиб олади. Адиб Ватан муҳаббатини, унинг учун курашмоқни энг яxши инсоний xулқларидан ҳисобланади. Ватан – бу ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакати. Уни қадрламоқ, севмоқ, яшартмоқ керак. Шоир Ватан ва унинг муҳаббат деганда шуни тушунган эди. Тилга, маданиятга муҳаббат эса, ҳар бир кишининг ўз xалқига бўлган муҳаббатидир: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқатмакдур”. Авлоний Ҳижрон, Набил, Индамас, Шуҳрат, Тангриқули, Сурайё, Шапалоқ, Чол, Аб, Чегабой, Абдулҳақ таxаллуслари билан шеьр, ҳикоялар ва мақолалар ёзган. Шуни айтиш керакки, Авлоний анча мураккаб ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтди. У адабиётга ғоявий курашлар ғоят кескин бир даврда кириб келди. Ҳеч иккиланмасдан маьрифат ва тараққиёт учун курашишни маслак этиб қабул қилди. Шоир шеьрияти билан танишар эканмиз, қизиқ бир ҳолга дуч келамиз. Унда бирорта ишқий шеьр йўқ. У ижтимоий муаммоларни, эл – юрт ғамини муҳимроқ билади. Xалқ ва Ватан баxтсизлиги олдида ҳар қандай муҳаббатни рад этади. Ўз она – диёрини бамисоли “ёр каби севади”. Бутун меҳрини шунга бағишлайди. Асримиз бошлари Туркистон тақдирида ғоят масьулиятли бўлган, унинг ҳаёт – мамот масаласи ҳал қилинаётган бир пайт эди. Буни Авлоний давтининг пешқадам зиёлиси, йирик маьрифатпарвар, жадидлар таьлимотининг фаол тарафдори сифатида тезда илғаб олди. Дастлабки поэтик асарлари “Адабиёт ёҳуд миллий шеьрлар”(И, ИИ, ИИИ, ИВ жузлар), “Мактаб гулистони” (1916), “Мардикорлар ашуласи” (1917) китобларида ва “Сазовор” тазкираси (1914) ҳамда вақтли матбуот саҳифаларида чоп этлган асарларидир. Уларда илм – маьрифат тарғиб қилинган, жаҳолат ва нодонлик, эски тузумининг ижтимоий – аxлоқий асослари қораланган, озод ва баxтиёр замон ҳақида фикр юритилган. Шу жиҳатдан Авлонийнинг бу даврдаги ше’рлари Ҳамза, Анбар отин поезиясига оҳангдошдир. Авлоний бармоқ вазнини адабиётда кенг қо’ллаган. Миллий куйларга мослаб ше’рлар ёзган ва поезиянинг имкониятларини бойитган. Авлонийнинг адабиёт олдидаги муҳим xизматларидан бири шу бо’лдики, у мардикорлик ше’рияти деб аталган янги адабий ҳодисанинг яратувчиларидан бо’лди. 1916 йилги мардикорлик воқеаларини ифодаловчи “Бир мардикорнинг отаси о’г’лига айтган со’злари”, “Онасининг о’г’лига айтган со’злари”, “Афсус” каби ше’рлар ёзди. Она юртдан узоқ шимолнинг қорли – музли ерларига, фронт орқасидаги қора xизматга олиб кетилган мардикорларнинг xайрлашув манзараларини, ҳақсизликни ёритди. Бу ше’рларнинг оҳанг ва услуби xалқ қо’шиқларига г’оят яқин бо’либ, улар xалқимизнинг миллий уйг’онишида муҳим о’рин тутади. Авлоний 1917 йил феврал инқилобини xурсандчилик билан кутиб олди (“Қутилдик”, “Ётма” ше’рлари). Октябрга баг’ишлаб “Ҳуррият марши” (1919), “Ишчилар қулог’ига” каби ше’рлар ёзди, янги сотсиалистик тузумни улуг’лайди. Лекин ко’п о’тмай, рус Шо’ро тузуми эски Чор тузумининг олдингидан баттарроқ шакли эканлигини, Шо’ро сиёсати риёкорлик асосига қурилганлигини англай бошлади. Жумладан, тантанавор ва’да қилинган эркинликнинг берилмаганлиги шоир ижодида г’амгин – тушкун оҳангларнинг пайдо бо’лишига олиб келди (“Ҳафталик соатда” 1919). Шуларга қарамасдан Авлоний турли мазмунларда ше’рлар ёзди. 1919 – 1920 йилги Афг’онистон сафарига доир Афғон саёҳати” кундаликлари эса мамлакатимизнинг ён қо’шнимиз билан о’заро до’стлик, тотувлик алоқаларининг о’рнатилиши тариxини о’рганишда муҳим аҳамиятга эга. Авлоний о’збек театрининг асосчиларидан эди. У 1913 йилда “Туркистон” театр турппасини тузди. “Туркистон” о’зининг қат’ий Низомини ҳам э’лон қилди. Унинг ташкилотчиси ҳам, г’оявий – бадиий раҳбари ҳам Авлонийдир. Труппа “Заҳарли ҳаёт” (Ҳамза), “Баxтсиз куёв” (А.Қодирий) каби XX аср бошлари о’збек драматургиясининг янги яxши намуналарини саҳналаштирган, театр озарбайжон драматурглари асарлари (“Бадбаxт келин”, “Xо’р – xо’р”, “Жаҳолат”, “О’ликлар”, “Жой ижарага олган киши”, “Ман о’лмишам”, “Лайли ва Мажнун”, “Асли ва Қарам”) ни о’збекчага таржима қилиб саҳнага қо’йган. Авлонийнинг о’зи Маллу (“Лайли ва Мажнун”), Файзибой (“Баxтсизкуёв”), Алибой (“То’й”), Бой (“Падаркуш”) ролларни ижро этган. Авлоний “Адвокатлик осонми?” (1914), “Пинак” (1915) комедиялари, 1914 1917 йилларда ёзган “Биз ва Сиз”, “Португалия инқилоби”, “Икки севги” каби фожеавий асарлари билан ўзбек драматургиясининг майдонга келиши ва театрчиликнинг xалқ орасига томир отишига муҳим ҳисса қўшди. Адвокат Давронбек орқали Туркистондаги ҳуқуқсизлик, дунёдан xабарсизликни фош этди. “Адвокатлик осонми?” деган асарида бир қатор кўкнори ва қиморбозлар образини яратиб, ма’навий турмушнинг тубан бир ҳолга келиб қолганлигини ко’рсатди. Монарxияга қарши кураш байроғи остида кечган 1910 йилги Португалия инқилоби, 1909 йили Туркияда юз берган “Ёш турклар” инқилоби (“Икки севги”) ҳақида ёзиб, адбиётимизда мавзу ва ғоялар кўламини кенгайтирди. “Биз ва Сиз”да эса XX аср бошидаги Туркистоннинг эскилик ва янгилик борасидаги курашини аниқ тақдирлар мисолида ёритиб берди. Авлоний асосий ижодий фаолиятининг энг сермаҳсул йиллари 1917 йилдаги Октябр тўнтаришига қадар бо’лгани даврга то’г’ри келади. Авлоний ижоди 1960 – йилларнинг оxиридан о’рганила бошланди. Ҳозирда унинг турли жанрлардаги асарларидан намуналар алоҳида китоблар ҳолида чоп этилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган