Ҳошимов Насим
(1920.12.03, Самарқанд - 2000.04.11, Тошкент) - ашулачи, опера хонандаси (лирик
баритон), педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1959). Москва ўзбек опера студияси
(1941) ва Тошкент консерваторияси (1961)ни тугатган. Миллий ижро услубларини
ўзлаштиришда Ҳожиаб-дулазиз, Тўйчи ҳофизлар таъсир кўрсатган. Самарқанд
театрида хормейстер ва артист (1941-1944), 1944 йилдан Навоий театрининг
яккахони, 1959 йилдан Тошкент консерваториясида педагог, проф. (1979),
1972-1977 йиллар хонандалик кафедраси мудири. Ўзбек операларида Бўрон
(С.Василенко, М.Ашрафий, «Бўрон»), Иброҳим (Т.Содиқов, Р.Глиер, «Гулсара»),
Нуъмон (М.Ашрафий, «Дилором»), чет эл классик операларида Эскамило (Ж.Бизе,
«Кармен»), Онегин, Елетский (П.Чайковский, «Евгений Онегин», «Қарға моткаси»),
Фигаро (Ж.Россини, «Севиля сартароши») каби бош ролларни ижро этган. Консерт
репертуаридан, асосан, Ҳамза қўшиқлари ҳамда бошқа ўзбек бастакор ва
композиторларининг асарлари (М.Левиевнинг «Қаҳрамон қизлар», Т.Содиқовнинг
«Жонон кўринур», М.Бурҳоновнинг «Табассум қилмадинг ҳеч») ўрин олган.