ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Май 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2628293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Гидромеханик олим Файзуллаев Жорулла Файзуллаевич таваллуд топган кун
1924-02-11

Файзуллаев Жорулла Файзуллаевич (1924.11.2- Тошкент – 1992.24.10) – гидромеханик олим,  Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси(1974). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992), техника фанлари доктори (1971), профессор (1971). Ўрта Осиё институтини тугатган (1948). Тошкент тўқимачилик техникумида(1947-53), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (1953-60) ўқитувчи. Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институтида катта илмий ходим (1960); директор (1962-63), директор ўринбосари (1966-70), гидродинамик лабораторияси  бошлиғи (1961 йилдан).

Илмий ишлари суюқлик ва кўп фазали муҳитлар механикаси, гидродинамика, қон гидродинамикаси, суғориш гидродинамикасига оид Х.А. Рахматулиннинг кўп фазали муҳитлар ўзаро киришма ҳаракати моделига асосланиб, Файзуллаев аралашмалар ҳаракатига оид масалаларни назарий ва экспериментал ҳал қилди. Реологик хусусиятлари ҳар хил бўлган фазалардан иборат аралашмалар гидродинамикасига оид адабиётларда Рахматулин-Файзуллаев модели термини киритилди. Файзуллаев бир фазали гидродинамик моделларда Ньютон суюқлиги ва бошқа суюқликлар ҳаракатига оид қатор масалаларни, ёпишқоқ ва ёпишқоқ-пластик суюқликлар ( сув, нефть)нинг қувурлардаги оқимига бўлган қаршиликларни камайтириш тадбирини асослаб берди Тошкентдаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.

 Ўзбекистон   миллий Энциклопедияси.Т.2003.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган