ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232426272829
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоира Зуннунова Саида таваллуд топган кун
1926-02-15

Зуннунова Саида (1926.15.02, 1977.20.03) –шоира. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси. 1947 йилдан Тошкентда Андижон ўқитувчилар институтини (1943) ва Ўрта Осиё университетининг филология факультетини (1952) тугатган.”Гулхан” журнали (1953-56), “Ўзбекистон маданияти” газетасида адабий ходим (1956-57), Бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир (1957-58), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1962-67) бўлиб ишлаган.

Зуннунованинг “Янги шеърлар” (1950), “Гуллар водийси” (1954), “Қизларжон” (1962), “Шеърлар” (1964), “Бир йил ўйлари” (1967), “Нилуфар” (1972) шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоира гўзал лирик шеърлар билан бир вақтда “Содиқ ва Анор” (1947), “Хайрихон” (1949), “Сурат билан суҳбат” (1966), “Қўшниларим” (1968) сингари достонлар ҳам яратган.

Унинг “Гулбаҳор” (1956), “Повесть ва ҳикоялар” (1957), “Гулхан” (1959), “Дўстлик” (1960), “Қанот” (1961), “Олов” (1962), “Кўчалар чароғон” (1965), “Бўйларингдан ўргилай” (1972) сингари насрий китобларида хотин-қизлар ҳаёти ҳаққоний бадиий тажассумини топган. “Янги директор” , “Олов”, “Одамлар орасида” қиссалари, “Она” (1966) ва “Кўзлар” (1968) пьесалари ҳам бор. Чиғатой қабристонига дафн этилган. Тошкентдаги кўчалардан бирига Саида Зуннунова номи берилган.

Тошкент.Энциклопедия.Т.,2009.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган