ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ҳинд адабиётшуноси, таржимон, танқидчи, жамоат арбоби Мусаҳиб Али Xон таxаллуси Қамар раис таваллуд топган кун
1932-07-12

Ҳинд адабиётшуноси, таржимон, танқидчи, жамоат арбоби Мусаҳиб Али Хон тахаллуси Қамар раис 1932 йил 12 июл куни Уттар Прадеш штати Шоҳжаҳонпур шаҳрида таваллуд топган. 1952 йилда Агра институти бакалаври, 1956 йилда Лакҳнау институтининг ҳуқуқшунослик факултитини тугатган. 1959 йилда Нагпур унверситетида урду тили магистри, 1959-1968 йилларда Деҳли унверситетининг урду бўлимида катта ўқитувчи, 1968 йилда доцент, 1976-1979 йилларда урду бўлими мудири, 1983-1997 йилларда профессор, 1997-2004 йилларда Тошкентдаги Ҳиндистон Маданият марказининг директори, 1973 йилда Ҳиндистон тараққий парвар ёзувчилар уюшмаси бош котиби, 1987 йилда Тадқиқот ва нашриёт қўмитаси, Деҳли Урду академияси раиси ва айни пайтда Ҳиндистон - Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси бўлиб фалиятлар олиб борган. Асосий илмий иши - Премчанд асарларини танқидий ўрганиш мавзусида. Қамар раис “Премчанд ижодини танқидий тадқиқ этиш” (1959 йил), “Премчанд ёзган бадиий-танқидий мақолалар” (1960 йил) “Урду драма” (1961йил), “Тошкентга армуғон” (1968 йил, Ғ.Ғуломнинг шеърлари таржимаси), “Ўзбекистон шоирлари” (1973 йил, 2 жилдли), “Таржима санъатига оид мақолалар” (1976 йил), “Озодликдан кейин Дещдида урду ҳикоянавислиги” (1990 йил), “Ўзбекистон ва Алишер Навоий” (1994 йил), “Ўзбекистон эврилишлар силсиласида” (инқилобдан инқилобгача) (1997 йил, Самарқанд) ва бошқа илмий-танқидий асарлар муаллифидир. 2001 йилда Ўзбекистон БА Санъатшунослик институти, Тошкент Шарқшунослик институти фахрий доктори. 2004 йилда эса “Заҳириддин Муҳаммад Бобур: шахсияти ва шеърияти” китоби учун Бобур номидаги халқаро жамғарманинг Бобур мукофоти лауреати бўлган.

Маълумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган