Латиш композитори ва педагог Язеп Витол таваллуд топган кун
1863-07-14

Латиш композитори ва педагог Язеп Витол (Витол Иосиф Иванович) 1863 йил 14 июл куни Валмийерада дунёга келган. Латиш миллий композиторлик мусиқаси асосчиларидан Язеп Витол 1886 йилда Петербург консерваториясини тамомлаб 1918 йилгача шу ерда дарс берган. 1901 йилдан профессор бўлган. 1919 йилда Латвия консерваториясига асос солган. (1944 йилгача шу консерваториянинг ректори ва профессори бўлган). Витолнинг xор асарлари, романс ва қўшиқлари, фортепиано пьесалари, 1889 йил “Лиго байрами”, 1895 йилда “Драматик увертюра”си, 1924 йил “Қимматбаҳо тошлар”, 1928 йил “Куз қўшиғи” каби симфоник асарлари машҳур. Композитор 1948 йилда 24 апрелда Любекда вафот этади.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Тошкент. 2001.
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний таваллудининг 1045 йиллигига бағишланган библиографик тавсиянома ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА ТАРМОЦЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАЪЛИМИЙ АХБОРОТЛАР ЯРАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар) фанининг ўқув дастури Электровакуум асбоблар КВАНТ НАЗАРИЯСИ НИМА? Бола ҳаётида бадиий сўзнинг аҳамияти (алла, топишмоқ, эртак ва тез айтишлар)