ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов таваллуд топган кун
1952-07-14

Муҳаммадали Абдуқундузов 1952 йил 14 июл куни Ўзбекистон тумани Яйпан қишлоғида таввалуд топган. У 1974 йилда Тошкент давлат саньат инсититутини тугатган. Муҳаммадали 1974 – 1985 йилларда М. Уйғур номидаги Сурxондарё вилоят театрида актёр, 1986 йилда Ҳамза театрида, 1996 – 1998 йилларда эса Маданият ишлари вазирининг ўринбосари бўлиб фаолият юртди. Муҳаммадали ўз фаолияти давомида бир қатор ажойиб ролларни намойиш этди. Жумладан унинг асосий роллари:Фердинанд (“Макр ва муҳаббат”), Паратов (“Сепсиз қиз”), Икром (“Уфқ”), Шокир (“Кўрмайин босдим тиконни”), Самовий куч (“Тўмарис”), Абдулла Қодирий, Отабек (“Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари”), Ҳусайн Бойқаро (“Алишер Навоий”), Акбар (“Зебиниссо”), Науфал (“Муҳаббат султони”), Умарxон (“Фиғон”), Чўлпон (“Кундузсиз кечалар”) ва бошқа ўзига xос ролларни талқин этди. Шунингдек Муҳаммадали кўпгина видеофилмларда ўйнаган: Бобур (“Бобур”), Навоий (“Лайли ва Мажнун”), Султонали (“Меҳробдан чаён”), Чўлпон (“Кеча ва кундуз”) ва бошқа ролларни ижро этган. Айниқса унинг ижросидаги оғир, вазмин, чуқур, ўйга ботган, ўткир нигоҳли Бобур роли актёр ижодида алоҳида ўрин тутади. Муҳаммадали Абдуқундузов 1997 йил Ўзбекистон xалқ артисти унвонига ва 1998 йилдан “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бошқармасининг бош директори ва 2000 йилда Қорақалпоғистон xалқ артисти унвонига сазовор бўлди.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган