ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Яҳудий ёзувчиси Зингер (Сингер) Айзек (Исаак) Башевис таваллуд топган кун
1904-07-14

Яҳудий ёзувчиси Зингер (Сингер) Айзек (Исаак) Башевис 1904 йил 14-июл куни Полшанинг Радзимин шаҳрида дунёга келади. Келиб чиқиши полшалик бўлган Зингер 1935 йилдан АҚШда истиқомат қила бошлаган. “Горедаги Иблис” (1935 йил), “Гимпел – аҳмоқ” (1956 йил), “Қисқа жума куни”(1965 йил), “Табақа” (1965 йил), “Кафканинг дўсти ва бошқа ҳикоялар” (1969 йил), “Ўчоқ олдидаги ҳикоялар”(1971 йил), “Ўйина ва бошқа ҳикоялар”(1975 йил) ва бошқа ҳикоялар тўпламларининг муаллифи. “Москат оиласи” (1950 йил ), “Қул” (1957 йил), “Лублинлик кўзбоғловчи” (1965 йил), “Қўрғонча” (1975 йил),”Шоша” (1981 йил) романлар ёзувчисидир. Зингер насрига xос xусусият шуки, у ўз қаҳрамонларини кўпинча муболағали ҳолатда тасвирлайди, ақл бовар қилмайдиган мазмун ҳамда мураккаб шакллар унинг асарларида етакчилик қилади. Зингер 1978 йилда Нобел мукофоти лауриати бўлган. Ёзувчи 1991 йил 24 июл куни АҚШнинг Маями штатида вафот этади.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган