Рус ёзувчиси, публистист, жамоат арбоби Владимир Короленко Галактионович таваллуд топган кун
1853-07-15

Рус ёзувчиси, публистист, жамоат арбоби Владимир Короленко Галактионович 1853 йил 15 июл куни Житомир шаҳрида туғилган. Унинг илк ҳикояси “Изловчи ҳаётидан лавҳалар” 1879 йил, “Мафтункор” 1880 йил, “Фйдор” 1885 йил, “Кўр музикачи” 1886 йил, “Черкас” 1888 йил, “От довон” 1892 йил, “Гунг” 1895 йил, “Шуьлалар” 1901 йил сингари ҳикоя ва қиссаларида зулм, зўравонликка қарши чиққан, истибдод ва туҳмат қурбони бўлган мазлумлар қисмати акс этган. “Замондошим тариxи” 1922 йил автобиографик асари ва бошқа асарларида демократия ва гуманизм ғоялари илгари сурилган. 1920 йил Луначарскийга ёзган мактубларида (“Новый мир” (“Янги дунё”) журнали, 1988 йил 10-сони Москва) Россиядаги инқилоб истиқболига ишонаслигини баён этган ва фуқаролар урушида болшевикларнинг бебошликлари ҳақида ғазаб билан ёзиб, судсиз отишлар ва болаларнинг ўлдирилишига қарши чиққан. Асарлари жаҳондаги кўпгина тилларга, жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Ёзувчи 1921 йил 25 декабр куни Полтава шаҳрида вафот этди.
Маьлумот: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.Тошкент.2001.