ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Кинорежиссор ва Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби Дамир Салимов таваллуд топган кун
1937-07-19

Кинорежиссор ва Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби Дамир Салимов 1937 йил 19 июл куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 1960 йилда ВГИК (Бутуниттифоқ давлат кинематография инсититутини тугатган. Дамир Салимов биринчи ўзбек мултипликатсия филмларнинг (“6x6 квадратида”, “Сеҳрли сандиқ”) муаллифи ва режиссоридир. Кейинчалик “Балкон”, “Дўстингни эҳтиёт қил” ва бошқа мултифилмларни ишлаган. У “Йўлдош Оxунбойев”, “Нон, туз ва қўшиқ”, “Ёруғ йўл” каби ҳужжатли, “Саҳро узра осмон”, “Тоғлар чорлайди”, “Шум бола”, “Ҳаёт мазмуни” сингари бадиий филмларга режиссорлик қилган. Дамир Салимов 1983 йил Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати ва шу йили Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби унвонларига сазовор бўлган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган