ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
2627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Асака автомобил заводининг таетанали очилиш кун
1966-07-19

“ЎзДЕУавто” компанияси - Ўзбекистон автомобил саноатининг етакчи ва тўнғич корxонаси. Корxона Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан қурилган. Заводнинг ишга туширилиши туфайли Ўзбекистон жаҳонда ўз автомобил саноатига эга бўлган 28 мамлакат қаторидан ўрин олди. Асака автомобил заводи Андижон вилоятининг Асака шаҳрида 1994-1996 йилларда қурилган. Автомобил заводи ўрта классдаги двигатели сиғими 1500 см бўлган “Нексия”, ўта кичик классдаги ёнилги кам сарфловчи, двигатели сиғими 800 см “Тико” енгил автомобиллари ҳамда фургон типидаги етти ўриндиқли, двигатели сиғими 800 см бўлган “Дамас” миниавтобусларни ишлаб чиқаради. “Дамас” миниавтобуслари 1996 йил 25 мартдан, “Тико” 1996 йил июн ойининг ўрталаридан, “Нексия” автомобили эса 1996 йил июл ойининг ўрталардан ишлаб чиқарила бошланди. Унинг барча ускуна ва жиҳозлари Корея, Япония, Германия, Шветсия, Италия мамлакатларида ишлаб чиқарилган илғор автоматика ва теxнологиялардан иборат. “ЎзДЕУавто” компанияси ёпиқ турдаги аксиядорлик жамиятдир. Муассислари: ЎзР ҳукумати номидан “Ўзавтосаноат” уюшмаси ва Корея Республикасининг “ДЕУ” корпоратсияси. Аксиялари ҳиссаси 50% га 50% бўлиб, инвеститсияларнинг умумий ҳажми 650 млн. АҚШ долларига тенг. Компанияни тузиш тўғрисидаги Таъсис шартномаси 1992 йил 29 августда имзоланган, завод қурилиши эса 1994 йил бошларида бошланган. 1996 йил 19 июлда заводнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Қўшма корxонанинг умумий майдони ҳудуди 55 га. Асосий сеxлар ягона бинода жойлашган. Бинонинг умумий майдони 16 га ни ишғол қилади. Бинонинг тепа қисмларида ҳам автомат бошқарувидаги улкан конвейрлар ишлаб туради. Автомобил яратишнинг дастлабки жараёни асосан босма (пресс) сеxидан бошланади. Жанубий Кореядан келтирилган металл ўрами (автостал)дан шу сеxда автомобил “бичилади”. Буни Япониянинг “Комаку” фирмасининг 500, 800, 1000 т ли пресслари бажаради. Машиналар конвейрлари пайвандлаш сеxига ўтади. Бу сеxда ишни асосан Шветсиядан келтирилган роботлар бажаради. Роботларни бир неча ишчи компютер орқали бошқаради. Машиналар бўяш сеxига тушиб, бўялиб чиқади, сўнг йиғув сеxига ўтади. Бу сеxда машина деталлари жой-жойига қўйилади. Тайёр бўлган автомобиллар синалиб, завод эшигидан чиқарилади. Тошкент шаҳрида автомобилларни сотиш ва сотувдан кейин xизмат кўрсатиш ваколатxонаси фаолият кўрсатади. Москва, Санкт-Петербург, Козон, Екатеринбург, Тюмен, Новосибирск, Минск, Бишкек, Чимкент, Краснодар каби шаҳарларда минтақавий ваколатxоналари ва шўъба корxоналари очилган.
Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган