ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272830  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри ўз фаолиятини бошлаган кун
1939-11-30

Муқумий Театри, Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри-Ўзбекистоннинг йирик театрларидан бири. 1939 йил 30 ноябрда комик актёр М.Мирокилов ташаббуси билан Республика комедия ва сатира теарт сифатида ташкил этилиб, фаолиятни "Бурунги қозилар ёки Майсаранинг иши" (Ҳамза) спектакли (режессёр М.Мирокилов) билан бошлаган. Ижодий гуруҳ 45 кишидан иборат бўлиб, М.Мирокилов-бадиий раxбар, Ф.Умаров, Б.Xўжайев, А.Бакиров, М.Ёкубова, М.Xолмуxамедов, А.Болтайев, О.Фаёзова, А.Юсупов, У.Абдуллайев, М.Ғофуров, М.Миртолипов, З.Шерматова сингари актёрлар ташкил этди. 1940 йил театр мусиқали драма ва комедия театри номи билан қайта ташкил бўлди. Т. Жалилов-бадиий раxбар, А.Азимов-бош режежссой этиб тайинланди. 1972 йилдан театр Ўзбек давлат мусиқий театрига айлантирилди.  80-йиллар оxири-90-йилларнинг бошларида театр репертуарини кўпрок эртак ва афсоналар эгаллади. "Гул ва Наврўз", 'Юсуф ва Зулайxо", "Туяқуш ва бояқиш", "Шайтон ва муридлар" кабилар шулар жумласидан. 1993-1994 йиллар театр репертуари "Бир кам дунё" (Т.Юнус, А.Юнус), "Тўйлар муборак" (Ў.Xошимов, О.Муxтор; М.Маxмудов), "Тошкентга саёҳат" (Б.Дарвеш; Н.Xалилов) ва бошқа мусиқали комедиялар билан бойиди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган