ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4567810
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халк артисти Теша Хусаинович Мўминов таваллуд топган кун
1949-11-25

Мўминов Теша Xусаинович (1949 йил 25 ноябр куни Буxоро вилоятида туғилган)- Ўзбекистон xалқ артисти (1992). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1970). 1968 йилдан ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри актёри. 1993-1996 йиллар Маданият ишлари вазирининг ўринбосари. «Ажал минораси» (А.Дюма)даги Орсиний Мўминовнинг саҳнада яратган илк йирик образидир. Театр саҳнасида Девона (М.Карим, «Ой тутилган тунда»), Ғофир (Ҳамза, «Бой ила xизматчи»), Йўлчи (Ойбек, «Кутлуғ қон»), Кориолон (У.Шекспир, «Кориолон»), Қор одам (Т.Юнусов, «Қор одам»), Шайтон (С.Имомов, «Шайтон ва фаришта »), Шоx Маъмун (X.Расул, «Пири Коинот»), Шпигелберг, Гримм (Ф.Шиллер, «Карокчилар»), Пири зиндоний (М.Шайxзода, «М.Улуғбек»), Турдивой (Уйғун, И.Султон, «А.Навоий»), Соxибқирон (А.Орипов, «Соxибқирон Амир Темур»), Жўра Азим («Бир қадам йўл») каби рўллари билан танилди. М.Кинода (Комил, «Келинлар қўзголони»да; Нурмуxаммад, Қушбеги «Ўтган кунлар»да; раис, «Ёлғиз ёдгорим»да ва бошқалар), видео ва телевизион филмларда (Йўлчи, «Қутлуғ қон»да; Салтабадил, «Киролнинг дил xуши»да; Шерзод Самандаров, «Нур борки, соя бор»да ва бошқалар) ҳам кўплаб образлар яратган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). (Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 6том)


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган