ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус шоири Николай Алексеевич Некрасов таваллуд топган кун
1821-11-28

Николай Некрасов Алексейевич (1821 йил 28 ноябр куни Россиянинг Подолск губернияси Немиров-Виннискийда туғилган) Рус шоири. Ярославл гимназиясида таълим олган (1832-1837), Петербург университетида эркин тингловчи бўлган (1839-1840). "Орзулар ва садолар" (1840) номли илк шеърлар китоби танқидчилар томонидан тақлидий шеърлардан иборат тўплам сифатида баҳоланган. Николай 1841 йилда "Литературная газета" ва "Отечественные записки" журнали билан ҳамкорлик қилиб, уларда ҳикоя ва қиссалардан ташқари танқидий мақолалар ҳам эълон қилган. Николайнинг "Ватан", "Йўлда" (1845) шеърлари ва "Аёз" достони (1863)да бойлар ва камбағал деҳқонлар ҳаёти акс этган. В.Г.Белинский ва унинг маслакдош дўстлари Николай дунё қарашида xалқпарварлик қарашларининг пайдо бўлишида муҳим рўл ўйнади. Бу ҳол Николайнинг "Современник" журнал ношири ва муxаррири бўлган вақтда (1847-66), айниқса, ёрқин намоён бўлиб, мазкур журнал инқилобий-демократик тафаккур минбарига айланди. Қишлоқ мавзуидаги "Уй", "Калистрат" шеърлари, "Деҳқон болалари" (1861), "Газламафурушлар" (1861) достонларида шоирнинг рус деҳқонига муxаббати акс этган.
(Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 6 том)


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган