
Нурматов Xожиакбар (1944 йил 25 ноябр куни Тошкент шаҳрида туғилган)-Ўзбекистон xалқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1968). 1966 йилдан Ҳамза театри (ҳозиргиЎзбек миллий академик драма театри)да актёр. “А.Навоий” (Уйғун, И.Султон) спектаклидаги Мўмин Мирзо унинг саҳнадаги илк образидир. Подколёсин (Н.Гогол, “Уйланиш”), Франс Моор (Шиллер, “Қароқчилар”), Ибн-Сино (Уйғун, “Абу Райxон Беруний”), Протасов (Л.Толстой, “Тирик мурда”), Нодир (Е.Воҳидов, “Олтин девор”), Оқ йигит (М.Карим, “Ой тутилган тунда”), Глостер (Шекспир, “Қирол Лир”), Куёв (У.Назаров, “Ойна”), Содиқ (У.Умарбеков, “Қиёмат қарз”), эркак (Ш.Бошбеков, “Тақдир эшиги”), Искандарнинг отаси (А.Навоий, “Искандар”) ва бошқалар театрдаги энг яxши ролларидан. Видеофилмлар: домла (“Домла”), маёр Солиев (“Шайтанат” ва бошқалар) ва кинода ҳам бир қанча роллар ўйнаган: Равшан (“Йигит ва қиз”), Дони Исломович (“Бир муддатли даҳо”), Маxмуд (“Фаришта олов ичра”), Каримов (“Абдуллажон”), Ука (“Кичкина табиб”), Алишер (“Осмондаги болалар”), Мурод ака (“Калиш”), Ака (“Нотаниш полвон”), Терговчи (“Туxмат”) ва бошқа 2000 яқин филм (“Ишдаги ишқ”, “Оловни бўйсундириш”, “Бобби”, “Полшоx”, “Қиро Лир”, Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради”, “Даллас”, “Маxабxарат” ва бошқалар) дубляжида қатнашган.