ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Авсриялик ёзувчи Элиас Канетти таваллуд топган кун
1905-07-25

Авсриялик ёзувчи Элиас Канетти 1905-йил 25-июл Болгариянинг Русчук шаҳрида дунёга келган. Ёзувчининг биринчи асари - “Кўр бўлиш” 1931-йил романида тартибсиз, xароб дунё манзаралари тасвирланган, Элиаснинг тасвирилашича, одамлар бу дунёда ўз ақлсизликлари тутқуни бўладилар. “Тўй” 1932-йил, “Шуҳратпарастлик комедияси” 1934-йил пйесалари ва бошқа эсселарида омма руҳияти қонунларини ривоят шаклидан фойдаланган ҳолда очиб берган. 1955-йил “Маҳкум этилганлар” пьесасида Элиас ижодининг асосий мавзуларидан бири - инсон ҳаёти чекланганлигидан норозилиги баён этилган. Маданий-фалсафий эсселардан иборат “Омма ва ҳокимият” 1960-йил китобида Европа фашизми илдизларини кўрсатиб берди. Бундан ташқари, ёзувчининг мақола ва ҳикматли сўзларидан иборат “Қайдлар” 1965-йил, “Инсон вилояти” 1972-йил, 3 жилдлик мемуар китоби “Қутқарилган тил”, “Қулоқдаги машьала”, “Қаровчилар” ва бошқа асарлари бор. Ёзувчи 1981-йил Нобел мукофоти лауреати бўлган. У1994-йил 14-август куни Шветсариянинг Сюриx шаҳрида вафот этди.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган