ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус ёзубчиси Фёдор Достоевский Миxайлович таваллуд топган кун
1821-11-30

Фёдор Достоевский Михайлович 1821йил 30-ноябрда Москвада туғилган. Рус ёзувчиси. Ижодий фаолияти 1844 йилдан бошланган. Биринчи романи “Бечора одамлар”да (1846) хўрланган, ижтимоий адолатсизликка дучор бўлган “кичкина одамлар”нинг қисмати ҳикоя қилинган. “Қиёфадош” (1846), “Оқ тунлар” (1848) қиссалари ҳам ижтимоий мавзуда. Н.Добролюбов, В.Белинский каби демократ зиёлиларнинг инқилобий ғояларига маҳлиё бўлиб қолган Достоевский 1847 йилдан рус инқилобчиси ва хаёлий социалисти М.В.Петрашевский тўгарагига қатнашиб, хаёлий социализм ғоясини қўллаб қувватлайди. Мазкур тўгаракда қатнашиб, мавжуд давлат тузумини куч ишлатиб ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун Достоевский ўлим жазосига ҳукм қилинади (1849). Нуфузли давлат ва жамоат арбобларининг аралашувидан сўнг, подшо Александр II ўлим жазосини 4 йиллик каторга сургуни билан алмаштиради. Ёзувчи Омск каторга қамоқхонасида (185-54) ва Семипалатинскда интизомий ҳарбий хизматда бўлди (1854-59). 1859 йилдан Петербургда яшади.Узоқ муддатли тутқунлик ва сургун Достоевский ижодида   ўз ифодасини топади, тушкунлик утивор мавзуга айланади. “Степанчиков қишлоғи ва унинг аҳолиси (1859), “Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар” (1861), “Ўлик хонадондан мактублар” (1861-62) асарлари жаҳолат ботқоғига ботиб, инсоний қиёфасини йўқотган руслар ҳаётига бағишланган. Достоевский акаси билан ҳамкорликда “Время” (1861-63), “Эпоха” (1864-65) журналларини нашр этади.”Жиноят ва жазо” (1866), “Телба” (1868) романларида рус халқининг маънавий муаммолари бадиий бўёқларда яққол акс эттирилган. “Жинлар” (1871-72), “Ўсмир” (1875) романларида эса рус “оқсуяклари” табақаси, амалдорлари орасида маънавий қашшоқлик, амалпарастлик, очкўзлик ва худбинлик каби иллатлар чуқур илдиз отгани кўрсатилган, ички-миллий муаммоларни бошқа бир халқ ҳисобига ҳал этиб бўлмаслиги эътироф этилган. “Оға-ини” Карамазовлар” (1879-80) романида жамият ва шахс ўртасидаги чуқур зиддият, руҳий инқироз ва фожеа ўз ифодасини топган.Достоевский романлари вазмин тасвир услуби эмас, аксинча соф драматик жанрларга хос кескинлиги ва лиро-публицистик пафоси билан ажралади. Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо”, “Телба” ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. 



Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган