ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ёзувчи Жид Андре Поль Гийом таваллуд топган кун
1869-11-22

Жид Андре 1869 йил 22 ноябр куни Парижда таваллуд топган. Жидлар авлоди ХVI-XVII асрлардаги француз протестантларига бориб тақалувчи гугенотлардан бўлган. Отаси Пол Жид Париж университети профессори, онаси Жюльетта кальвинизмга эътиқод қўйган эди, у эрининг вафотидан сўнг қолган умрини фарзанди тарбиясига бағишлади. Париждаги эколь Альзасен қўрғонидаги протестантлар мактабида таҳсил олган чоғида Андреда адабиётга қизиқиш уйғона бошлаган. У қадимги грек адабиётига, онаси ундови билан мусиқага ҳам айрича меҳр билан ўсади. Отасидан қолган каттагина мерос туфайли Андреда ўзини тўла адабиётга бахшида қилиш учун барча имконият мавжуд эди. 1891 йилда унинг илк китоби “Андре Вальтернинг дафтари” босмадан чиқан. Шеър ва шеърий проза услубида ёзилган ушбу таржимаи ҳол асарининг мавзуси тана ва руҳ ўртасидаги кураш бўлиб, охир-оқибатда бу кураш танадан воз кечиш билан тугайди. Сил касалига чалинган Жид ҳарбий хизматга боришдан озод бўлади ва дўсти рассом Пол Альбер Лоранга 1893 йилда Шимолий Африка бўйлаб сафарда ҳамроҳ бўлишга қарор қилади. 1895 йилга келиб унинг “Ботқоқлик” номли ҳажвий асари босилиб чиқади. Бу пайтга келиб у бутунлай сил касалидан қутулади ва яна Шимолий Африкага қайтиб боради. У Жазоирдаги Бискра шаҳрида Оскар Уайлльд ва лорд Алфред Дугласлар билан танишади. Онасининг вафотидан сўнг, Андре холаваччаси Мадлен Рондога уйланади. Улар кўп йиллардан буён бир-бирларига кўнгил қўйишган эди. Афсуски уларнинг оиласида фарзанд бўлмади. Жид илк бор шахсий мустақил фикрини 1897 йилда яратилган “Замин неъматлари”  китобида изҳор этган. Йигирманчи йилларга келиб “Замин неъматлари” Жиднинг энг машҳур асарига айланади, қолаверса, бутун бошли ёш авлод ёзувчиларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 1897 йилда хотини уни ташлаб кетади. Жид бу айрилиқни жуда оғир олади. Мадлен оиланинг Нормандиядаги ер-мулкига кўчиб кетади. 1909 йилнинг февраль ойида “Нувель ревю франсез” журналининг ташкил этилиши устида иш бошлангач, Жид бу оғир депрессияни енгишга куч топгандай бўлади. Мазкур журнал ва унинг таъсири билан ташкил этилган “Галлимар” нашриёти ёш истеъдод эгаларига ҳар томонлама ёрдам бериб келади ва Жиднинг таъсири билан унинг севимли ёзувчилари бўлмиш Достоевский, Жозеф Конрад, Уолт Уитмен, Герман Мелвилл асарларининг таржималари ҳам шу ерда босилиб чиқади. Ҳа, “Нувель ревю франсез” улкан шуҳрат қозонади. Ушбу тезкор муваффақиятлар ва асарларининг оммавийлашиб кетиши Жиднинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туришига хизмат қилади, албатта. ”Ватикан ер ости йўлларида” романи Жид ижодидаги ўзига хос бурилишдан дарак берувчи асар бўлди.”Қалбаки пул ясовчилар” романи адибнинг Конго сафари арафасида тугатган йирик асаридир. Ушбу китоб ҳақида кўп талқинлар бор, аммо француз танқидчиси Жан Итьенинг қуйидаги фикрлари бу борада бошқа мулоҳаза қолдирмайди: “Жиднинг ўзининг бутун борлиғини намоён этишига интилган икки асари бор булар унинг ўсмирликда яратган “Андре Вальтер”и ва балоғатга етгач ёзган “Қалбаки пул ясовчилар” романларидир”. Айнан мана шу романи билан Жид халқаро эътирофга сазовор бўлади. Уни йигирманчи асрнинг энг етук ёзувчилари қаторига қўядиган бўлишди. 1947 йилда Жид Оксфорд университетининг докторлиги фахрий унвонига сазовор бўлади. Шу йили Швеция академияси “инсоний муаммоларни ҳақиқатга бўлган қўрқмас муҳаббат билан кўтариб чиққан, улар моҳиятига чуқур руҳий кириб бора олган, бадиий жиҳатдан аҳамияти юксак асарлари учун” ёзувчини адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти билан тақдирлайди. Соғлиғи ёмонлашгани сабабли Жид тақдирлаш маросимига кела олмайди. Унинг Нобель маърузасини Франциянинг швециядаги элчиси Габриэль Пюо ўқийди. 1950 йилда Жид навбатдаги “Кундаликлар”ини нашр эттиради. Франция адабиёти бўйича мутахассис Энди Старки Жид кундаликлари ҳақида гапириб шундай дейди: “... бу асарлар француз адабиётининг нодир намуналаридир...”. Жидни хотинининг қабри жойлашган Кювервилга дафн этишади. Вафотидан сўнг, яъни 1951 йилда унинг яна бир асари “Энди ҳам сенга интиламан” китоби нашр этилди.(Нобель мукофоти лауреатлари)


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган