Инглиз ёзувчиси Жонатан Свифт таваллуд топган кун
1667-11-30

Жонатан
Свифт
1667 йил 30 ноябрда Дублинда туғилган. Инглиз ёзувчиси, жамоат арбоби.
1682-88 йилларда Дублин университетининг Тринити-коллежида таҳсил кўрган. Илк
асарлари-“Вильям Сэнкрофтга қасида” (1690) ва
“Конгривгақасида” (1693). “Китоблар жанги” (1697) памфлетининг давоми
“Бочка ҳақида эртак” ҳажвияси (1704)да католик, англикан ва пуритан черковлари
орасидаги кураш пародия руҳида тасвирланган. “Мовутчининг хатлари” (1723-24) ва
“Камтарин таклиф” (1729) памфлетларида ирланд халқи бошидан кечираётган зулм
қораланган. “Дунёвий суҳбатчилар” (1738), “Малайларга ўгитлар” (1745) каби
ҳажвиялари ҳам бор. Свифт ижодидаги энг муҳим ва ягона роман – “Гулливернинг
саёҳатлари” (1-2-жилдлар, 1726) инглиз жамиятидаги иллатларни фош этувчи аччиқ
сатира, ўткир айбномадан иборат. Гулливернинг хаёлий ўлкалар-лилипутлар
мамлакатларига қилган саёҳатлари билан боғлиқ ҳолда адиб реал воқеликдаги
янгича муносабатлар, босқинчилик урушлари, давлат идоралаидаги соқинлик,
судъяларнинг адолатсизлиги ва бошқа қабохатларни ҳажвий-мажозий образларда акс
эттирган. Свифт сатираси унинг ижодига хос бўлган маърифатпарварлик асосида
ривожланиб, хусусий ва ижтимоий иллатларни тугатиш зарурлигини таъкидлаган
гуманистик пафос билан чамбарчас боғлиқ. Свифт 1745 йил 19 октябрда вафот этган.
Билиш зарар қилмайдиган 15 та психологик “ҳийла” Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний таваллудининг 1045 йиллигига бағишланган библиографик тавсиянома Кўкалдош мадрасаси Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар) фанининг ўқув дастури Электровакуум асбоблар Нега бизга ҳаво керак? Иқлим нима? Нима учун йил фасллари ўзгаради? Денгиз туби текисми? Дунёдаги энг ифлос шахарлар