ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америкалик ёзувчи Марк Твен таваллуд топган кун
1835-11-30

Марк Твен (тахаллуси; асл исм шарифи Сэмуэл Ленгхорн Клеменс) 1835 йил 30 ноябрда Флоридада  (Миссури штати) туғилган. Америкалик ёзувчи, жаҳон адабиётининг йирик намояндаси. Ўспиринлик ва йигитлик йилларида дарбадарликда кун кечиран, турли касблар билан шуғулланиб, тирикчилик ўткзган, кейинчалик газета таҳририятларида ишлаган. Фольклор сюжети асосида ёзилган “Калаверасдан чиққан машҳур сакровчи қурбақа” асари (1865)да соддадил америкаликларнинг ҳазил-мутойибаси ва ҳаёти тасвирланган. 1867 йилда Европа ва Фаластин бўйлаб саёҳат қилган.”Чет эллардаги соддадил кишилар”(1869) юмористик очерклар, “Тобланганлар” (1872) очерклар китобларига кирган асарлар ана шу саёҳатлар таасуротлари асосида майдонга келган. “Зарҳал аср” (1873, Ч.Уорнер билан ҳамкорликда) романи молиявий-сиёсий коорупция ҳақида, “Ялтироқ аср” (1874) сатирик романида эса жамият иллатлари ҳажв этилади. Юмористик ва сатирик йўсинда ёзилган “Эски ва янги ҳикоялар” (1875), “Теннесидаги журналистика” (1869), “Мени губернаторликка қандай сайлашгани”(1870), “ Қишлоқ хўжалиги газетасига қандай муҳаррирлик қилдим” (1870) сингари тўпламларига кирган асарларида Америка ҳаётининг турли қирралари тасвирланган.”Гекльберри Финнинг бошидан кечирганлари” (1884) романида америкача ҳаётнинг етук ижтимоий танқиди, мурувват ва илтифотнинг манфаатпарастлик ва шафқатсизлик билан ёнма-ён мавжудлиги кўзга ташланса, “Қирол Артур саройидаги коннектикутлик янкилар” (1889) қиссасида ижтимоий қарама-қаршилик дунёси қораланади. “Миссисипидаги эски даврлар” (1875), “Миссисипидаги ҳаёт”(1883) китоблари, “Шаҳзода ва гадо” (1882), “Овсар Вильсон” (1894), “Том Сойер чет элда” (1894),”Том Сойер-жосус”(1897), “Сирли нотаниш одам” (1916) каби роман ва қиссалар муаллифи. Ёзувчининг 1895 йилдаги жаҳон бўйлаб саёҳати “Экватор бўйлаб” (1897) китобида, шунингдек, памфлетлар туркуми шу жумладан “Қоронғида ўтирган одамга” (1901), “Ҳарбий ибодат” (1923 йилда нашр этилган) асарларида акс этган. (Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 8.Т)


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган