ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
161718192122
23242526272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Дирижёр Шамсиддинов Фазлиддин таваллуд топган кун
1916-01-13

Шамсиддинов  Фазлиддин  (1916.13.1 ,Бухоро – 1980, Тошкент) – дирижёр, Ўзбекистон (1965) ва  Қорақалпоғистон 1973) халқ  артисти. Москва  Ўзбек  опера  студиясини  1941), Тошкент  консерваториясини  (1956) тугатган. Ижодий  фаолиятини  Ўзбек  давлат  мусиқали  театрида  хонанда  ва  актёр  сифатида  бошлаган (1929-34). Янгийўл  театри  (1942-48), Муқимий  театри (1948-53), Навоий  театри (1956-61) да  бош  дирижёр, Ўзбек  давлат  симфоник  оркестри (1953-56), Навоий  театри (1941-42  ва  1961 йилдан), “Ўзбекфильм”да  (1955-71) дирижёр. 1958 йилдан  Тошкент  консерваторияси, 1970 йилдан  Тошкент  театр  ва  рассомлик  санъати  институтида  дарс  берган.

Шамсиддиновнинг  дирижёрлик  техникаси  ўзининг  аниқлиги, равонлиги, мусиқийлиги, ижро  услуби  ҳар  бир  образни  ўзига  хос  мусиқий  тавсиф  орқали  ифодаланиши  билан  ажралиб  туради. Шамсиддинов  “Тоҳир  ва  Зуҳра” (Т.Жалилов) каби  мусиқали  драмалар, “Лайли  ва  Мажнун” (Р.Глиэр, Т.Содиқов), “Майсаранинг  иши”(С.Юдаков), “Полтавалик  Наталка”(Н.Лисенко), “Кармен” (Ж.Бизе) , “Суғд  элининг  қоплони” (И.Акбаров)  сингари  опералар,  “Момақалдироқ  сўқмоқларида”(Қ.Қораев), “Франческа  да  Римина” (П.Чайковский), “Болеро” (М.Равел) ва  бошқа  балетларни  саҳнага  тайёрлашда  фаол  қатнашган  ва  дирижёрлик  қилган. У Ўзбекистон  композиторлари  (М.Бурҳонов, И.Акбаров, C.Юдаков, С.Бобоев  ва  бошқалар)  симфоник  асарларининг  биринчи  ижрочиси  ва  тарғиботчиси  сифатида  ҳам  танилган.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган