
Дублин
инглиз
ёзувчиси, драматург
Жорж
Бернард
Шоу 1859 йил 26 июлда туғилган. 1871 йилда
диний
мактабни тугатгач,
бирмунча
вақт
рухоний
бўлиб
ишлаган. 1876 йилда
Лондонга
кўчиб
бориб, журналистка
ва
бадиий
ижод
билан
шуғулланган. Дастлабки
раманлари “Миси
чиққан
никоҳ”, “Артист севгиси”, Кешел
Байроннинг
касбкори”, “ Ҳаваскор соцалист”
1881-1883 йиллар
чоп
этилган. Шоунинг “Тул
хонадонлари” (1882), “Юракхўр” (1884) илк пеьсалари
саҳна
юзини
кўра
олмаган. Шу
боис
муаллифларни “Ёқимсиз
пеьсалари” (1898) номи
билан
нашр
этилган. Шундан
сўнг
Шоунинг “Ёқимли
пеьсалари “Қурол ва инсон”, “Қандид”, 1894 йил “Тақдир
арзандаси”, “Яшасак
кўрармиз”, 1895 йил
ҳамда “Пуританлар учун учта пьеса”. (“Шайтоннинг
шогирди”, 1896- 1997 йиллар, “Сезар
ва
Клеопатира” 1898 йил, “Капитан
Брасбунднинг
мурожати” 1899 йил, тўпламлари
эълон
қилинган. Ушбу
пеьсаларни
яратиш
жараёнида
Шоунинг
драматургик
методи
узил-кесил шакилланган ва
“Улуғ ғоялар драмаси” сифатида
шуҳрат
қозонган замонавий драматургиянинг
асосчиларидан
бири
бўлиб
қолган. Жаҳон
драматургия
тарихига
сермаҳсул
драматурглардан
бири
сифатида
кирган
Шоу 30 дан
зиёд
саҳна
асарларини
яратган. Шоунинг “Пигмалион” (1913), “Юраклар
вайрон
бўлаётган
хонадон” (1913-1919), “Олма
ортган
арава” (1919), “Мафусаил
сари
орқага” (1918-1920), “Авлиё
Иоанна” (1923), “Ёмон
бўлса
ҳам, ҳақиқат” (1931), “Миллионер
аёл” (1936), “Женева” (1938), “Яхши
қирол Карлнинг олтин кунларида” (1939) каби
асарлари
ранг-баранг
мавзуларга, турли
жанр
кўринишларига
эга
бўлиб, унда
тарих
ва
жамиятда
рўй
берган
воқеалар
янгича
талқин
этилган, жамиятда
содир
бўлаётган
ўзгаришларни турли нуқтаи
назардан
кўрсатишга
қаратилган. Шоунинг
гуманизм
ғоялари билан суғорилган
драматургияси 20-аср
адабиётида
муҳим
воқеа
бўлган, жаҳон
драматургияси
ва
театрининг
кейинги
тараққиётига
катта
туртки
берган. Жорж
Бернард
Шоу 1925 йил
Нобел
мукофоти
лауреати бўлган. Аврим
пеьсалари
ўзбек тилига таржима қилинган.
Маьлумот:Ўзбкистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2005.