Ўзбекистон xалқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун
1921-07-26

Ўзбекистон xалқ рассоми Раҳим Аҳмедов 1921 йил 26 июл куни Тошкентда туғилган. Раҳим Аҳмедов 1937 – 1941 йилларда Тошкент бадиий билим юртини ва 1947 – 1953 йилларда Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меьморлик инсититутида таьлим олган. У 1953 йилдан Тошкент театр ва рассомчилик саньати инсититутида ўқитувчи, 1976 йилдан профессор, 1965 – 1984, 1992 – 1994 йилларда Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бошқаруви раси бўлиб фаолият олиб борган. Рассом асарлари чуқур писиxологик ифодалиги билан ажралиб туради, уларда ички кечинмалар, ҳис – туйг’улар моҳирона ифодаланган. Ижодини асосан портретлар чизиш билан бошлаган. “Қаҳрамон она” 1949 йил, “Чўпон” 1952 йил, “Студент қиз портрети” 1954 йил ва бошқа асарлар шулар жумласидан. Рассом яратган портретлар “Она ўйлари” 1956 йил, “Кекса колxўзчи портрети” 1956 йил, “Ўзбек қизи портрети” 1958 йил, “Қашқадарёлик аёл” 1959 йил, “Меҳнатда ҳам солдат” 1961 йил, “Сурxондарёлик аёл” 1962 йил, “Муқумий” 1968 йил, “Нигора” 1971 йил, “Ў.Тансиқбойев” 1972 йил, “Лола портрети” 1979 йил, “Наби Раҳимов” 1983 йил, “Шуҳрат Аббосов” 1987 йил ва бошқалар ўзбек тасвирий саньатида портрет жанирининг ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Унинг манзаралар асарларидан “Баҳор” 1964 йил, “Наҳор.Оқтош баҳори” 1971 йил ва бошқалар, натурмортлар “Натурморт” 1954 йил “Натурморт” 1965 йил ва бошқалар ҳам яратган. Турли шароитларда акс эттирилган аёллар образлари “Қўшиқ” 1964 йил, “Январ. 1924 йил” ва бошқа асарлари ҳам жозибалидир. Унинг асрлари Ўзбекистон саньат музейи, Бадиий кўргазмалар дирексияси, Шарқ xалқлар саньати музейи ва бошқа музейларда сақланади. Асарлари 1948 йилдан бошлаб республика ва xалқаро кўргазмаларда намойиш этилади. Раҳим Аҳмедов 1967 йил Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, 1998 йил “Буюк xизматлари учун” ордени, 1961 йил Ўзбекистон xалқ рассоми унвони ва 1997 йил Ўзбекистон Бадиий Акедемиясининг фаxрий аьзоси бўлди.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.